USD 12620.09
EUR 13599.41
RUB 136.73

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Гулистондаги «Алпомиш» спорт мажмуасида портлаш юз берди. Жароҳат олганлар бор

ФВВ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида юзага келган вазият юзасидан бирламчи маълумот берди.

 

Бугун 7 октябрь куни соат 08:13 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши содир бўлди.

 

Ҳосил бўлган кинетик зарба тўлқинидан бино ойналари парчаланиб, фуқароларга тан жароҳати етган. Таъкидлаш жоизки, зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли хизматларнинг ходимлари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга кўчирдилар. Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар аниқланмаган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг