USD 12844.21
EUR 13508.26
RUB 127.35

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Мингбулоқ ва Янгиқўрғон туманларида халқ депутатлари туман кенгаши сессияси йиғилишлари бўлиб ўтди

 

2020 йил 2 октябрь куни Мингбулоқ туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Унда дастлаб "Мингбулоқ туманидаги тадбиркорлар билан ўтказилган суҳбат   якунлари ва келгусидаги вазифалар тўғрисида" Бизнес Омбудсман Наманган вилояти вакили Ҳусниддин Аҳмедовнинг маърузаси тингланди.

“Мингбулоқ туманини 2020-2021 йилларда комплекс  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали "қизил ҳудуд" дан чиқариш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” туман ҳокими Нуршод Худойбердиев ҳисобот берди.

Тўртта сектор раҳбарлари туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари, шу жумладан пасайишига олиб келган хатолар ва нотўғри ҳисоб-китобларни тан олиб туман ҳокимлиги камчиликларни тўғирлашни шу йил охиригача ўз зиммасига олиб, ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари бўйича ишониб топширилган ҳудуднинг "сариқ ҳудуд" даражасига чиқишини таъминлаш ва  туманни қониқарсиз ҳолатдан олиб чиқиш бўйича режалари билан батафсил ўртоқлашди. Фаолиятдаги камчиликлар ва йўл қўйилган хатоларини такрорламасликка ваъда берди. 

 

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Ғайрат Бозоров ва вилоятдаги ОАВ вакиллари иштирок этди. Сессия ишидан сўнг туман секторлари раҳбарлари ва журналистлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

 

Шундан сўнг куннинг иккинчи ярмида вилоятда “қониқарсиз” деб топилган яна бир туман Янгиқўрғонда халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларининг вакиллари, туман Кенгаши депутатлари иштирок этишди.

Дастлаб "Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 24 сентябрь куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ижроси тўғрисида” туман ҳокими Асадилла Нажмиддинов, туман прокурори Қобилжон Аҳмаджонов, туман ИИБ бошлиғи  Носиржон Мирзааҳмедов, туман ДСИ бошлиғи ўринбосари Асқаржон Холматовларнинг ҳисоботлари тингланди.

 

Янгиқўрғон туманини "Қизил ҳудуд"дан чиқариш бўйича сектор раҳбарлари томонидан тайёрланган йўл харитаси ҳамда уларнинг ҳисоботлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати  раиси Танзила Норбоеванинг эътирозига сабаб бўлди.  Қониқарсиз деб топилган йўл харитасини 15 кунда қайта тайёрлаш бўйича кўрсатма берди.

 

"Аниқ муддат ва режалар белгиланмаган, умумий гаплар билан сессияга тайёргарлик кўрилган", - деди Сенат раиси.

Сессия ишидан сўнг Сенат раиси Танзила Норбоева ва сектор раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Журналистлар матбуот анжумани давомида Сенат раиси ва туман ҳокимига мурожаат қилиб, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб топди.

Матбуот анжумани якунида туман ҳокими Янгиқўрғонни “қизил” ҳудуддан олиб чиқа олмаса ўз вазифасидан кетиб ўрнини ғайратли, тадбиркор ёшларга бўшатиб беришини айтиб ўтди.

 

Наманган вилояти  Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг