USD 12844.21
EUR 13508.26
RUB 127.35

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Олимлар коронавируснинг “ҳийласини” фош қилди

 

Коронавируснинг оғир кечишида организмни вируслардан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган интерферон етишмовчилиги ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин. Бу ҳақда Koronavirus.unfo Science журналига таяниб ёзмоқда.

 

Тадқиқотлар COVID-19 оғир кечаётган айрим беморларда интерферон реакцияси генетик четга чиқиш туфайли ёки интерфероннинг ўзига ҳужум қиладиган номақбул антитана туфайли бузилганини кўрсатган.

 

Бундан ташқари, олимлар интерферонга ҳужум қилувчи антитана топилган мижозларнинг 94 фоизи эркаклар эканлиги аниқланган. Science’да таъкидланишича, бу ҳам эркаклар касалликни аёлларга қараганда оғирроқ ўтказишини тушунишга ёрдам беради.

 

Журналда қайд этилишича, олимларнинг бундай хулосалари бевосита амалий аҳамиятга эга. Узоқ вақт давомида бошқа касалликларни даволаш учун ишлатилган синтетик интерферонлар хавф остида бўлган гуруҳга кирувчи айрим мижозларга ёрдам бериши мумкин.

 

Science’даги хабарларга изоҳ берган Ла-Ҳойадаги иммунология институти (АҚШ) вирусологи Шейн Кротти интерфероннинг кечикиб реакция бериши коронавируснинг «ҳийласи» бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

 

«Унинг моҳияти маълум бир вақт давомида бошланғич туғма иммунитет реакциясидан қочиш ва хусусан, I турдаги интерфероннинг эрта реакциясининг олдини олишдан иборат», — деган вирусолог Bloomberg билан суҳбатда.

 

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг