Қашқадарёда вояга етмаган қиз ўз отаси томонидан мунтазам зўрлаб келинган…
Қашқадарёда вояга етмаган қиз ўз отаси томонидан мунтазам тарзда жинсий зўрлаб келингани аниқланди.
Бу воқеа Қашқадарё вилоятининг Косон туманида рўй берди.
“Jahon.uz” манбаси маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Косон туманида “Арабхона” МФЙда яшаб келган, тўрт фарзанднинг отаси бўлган 40 ёшли С.А. ўз қизини зўрлаб келгани сабабли эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Унга нисбатан юритувга олинган 1-1809-2005/104 сонли жиноят ишида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан айблов эълон қилинган.
Жиноят ишида келтирилишча, С.А. ўзининг вояга етмаган қизини, ўн саккиз ёшга тўлмаганлигини била туриб унга нисбатан зўрлик ишлатиб, ўлдириш билан қўрқитиб, унинг номусига теккан.
“Отажон тегинманг”, деб қаршилик кўрсатишига қарамасдан унга зўрлик ишлатиб, қизи бақирмаслиги учун ёстиқни унинг юзига босиб зўрлашга эришган.
Яна бир ҳолатда, – “Агар жойингдан турмасанг пичоқни тиқиб оламан”- деб уни ўлдириш билан қўрқитиб, кейин уни жойига қайта ётқизиб олиб, жинсий эҳтиёжини қондирган.
Мунатазам тарзда ўз падари томонидан жинсий зўравонлик қурбони бўлиб келган қиз соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли, Косон тумани туғруқ комплексининг Гинекология бўлимига ётқизилган.
Ўз ўрнида қиз отасининг бундай бадбахтлигига жавоб қайтаришга уринган, афсуски, бир сафар отасининг юзига шапалоқ урганда, отаси бирор кишига бу ҳақда айтса, ўзи шарманда бўлишини, онаси билиб қолса, уни ёқиб юборишини айтиб қўрқитиб келган.
“Jahon.uz” ушбу жиноят иши бўйича журналистик суриштирув ишларини якунлаб, тез кунда янги материални эълон қилиши қўшимча қилмоқда.