4 октябрдан умра ибодатини амалга оширишга рухсат берилди
Саудия Арабистони ҳукумати олти ой аввал тўхтатилган умра зиёратлари октябрдан эътиборан босқичма-босқич бошланишини маълум қилди.
Маълум қилинишича, дастлаб Масжидул Ҳаромнинг 30 фоизи очилади, яъни кунига 6 минг киши кириши мумкин бўлади. 18 октябрдан эса Масжидул Ҳаром ва Масжиди Набавийнинг 75 фоизгача тўлишига рухсат этилади