“Жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди” деган тақиқловчи норма олиб ташланмоқда
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракцияларида «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси, хусусан, қонунчиликдан «ибодат либоси» атамасини чиқариб ташлаш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров маълум қилинмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.
Қонун лойиҳасида шу пайтгача саволларга сабаб бўлаётган айрим жиҳатлар ўз ечимини топмоқда.
Масалан, амалдаги қонуннинг 14-моддасида белгилаб қўйилган “…жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди” деган таъқиқловчи норма чиқариб ташланмоқда.
Қонун лойиҳасининг 9-моддасида, давлат “… диндорларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини хақоратлашга йўл қўймайди” дея кафолатламоқда.
Шу билан бирга қонун лойиҳасининг 43-моддасида янги норма сифатида қонунчиликка риоя қилмаган диний ташкилотларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ва чеклаш қоидалари белгиланмоқда.
Жуда ижобий қонун лойиҳаси, Муқаддас қадриятимиз бўлган динимизни, жамиятни маърифат ва таррақиётга хизмат қилувчи кучини қора ниятлар ва ғараз мақсадларга хизмат қилишига йўл қўймаслигимиз керак.
“Миллий тикланиш” партиясининг фракцияси лойиҳани биринчи ўқишда қўллаб-қувватлади. Иккинчи ўқишга қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифларимизни берамиз.
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракцияларида «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси, хусусан, қонунчиликдан «ибодат либоси» атамасини чиқариб ташлаш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров маълум қилинмоқда