USD 12632.22
EUR 13478.58
RUB 134.39

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Наманган вилоятида пахта йиғим-терим мавсумида тайёргарлик ишларининг бориши юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

Бугун Наманган вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан  “Нодирабегим” номидаги ахборот-кутубхона марказаида жорий йилги пахта йиғим-терим мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вилоят бошқармаси ходимлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Матбуот анжумани давомида мавсумни мажбурий меҳнатга йўл қўймаган ҳолда ташкил этиш, теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари, шу билан бирга бошқа ҳудудлардан жалб қилинаётган ҳашарчилар учун яшаш шароитларининг яратилиши, мавсумий ишчиларни йиғим-терим ишларига жалб этишда меҳнат қонунчилиги талаблари ва санитария гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этишда фермер хўжаликлари, кластерлар иш берувчилари олдидаги вазифалар пахта йиғим-терими ишларини ташкил этишда юзасидан батафсил ахборотлар берилди.

Журналистларнинг саволларига соҳа ходимлари томонидан жавоблар қайтарилди.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг