USD 10609.00
EUR 12851.74
RUB 146.80

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Хурматли тадбиркорлар

Хурматли тадбиркорлар!

 

Коронавирус инфексияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларни қўллаб-қувватлаш бўйича Президентимизнинг бир қанча Фармон ва қарорлари қабул қилинди.

 

Фармон ва қарорлари билан тадбиркорларга солиқ, банк кредитларининг муддатларини узайтириш, тадбиркорлар фаолиятида солиқ аудити текширишларига мораторий еълон қилинганлиги ва бошқа бир қанча имтиёзлар тақдим етилди.

 

Бу билан пандимия шароитида тадбиркорлар қўллаб-қувватланди ва уларни банкротлик ҳолатига тушуб қолмаслик бўйича чоралар кўрилди.

 

Президентимиз томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорлар билан берилган имтиёз ва преференсияларни тадбиркорларга қўлланишини ижроси Бизнес-Омбудсман томонидан назорат қилиб борилмоқда.

 

Давлатимиз раҳбари бошчилигида 3 июнъ куни ўтказилган видео селектор йиғилишида карантин чораларини юмшатиш бўйича бир қатор топшириқлар бердилар.

 

 

 

Махсус комиссия қарорига асосан 2020 йил 5 июндан бошлаб:

 

✅меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);

 

✅уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

 

✅меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;

 

✅индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига;

 

✅таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳ ташкил етиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига, шунингдек диний ташкилотлар фаолиятига;

 

 

 

15 июндан бошлаб еса:

 

✅умумий овқатланиш объектлари, буюм бозорлари фаолиятига;

 

✅мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига;

 

ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилмоқда.

 

Ўз навбатида ўрнатилган карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, жумладан:

 

✅жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиш;

 

✅деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

 

✅барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфексион “тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек фаолият турлари бўйича белгиланган санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз ва масъулиятимиз еканлигини унутмаслигимиз лозим.

 

Шу сабабли, Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз фаолиятларида белгиланган карантин қоидалари, санитария қоидалари ва меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширишингизни сўраб қоламиз.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

 

 ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг

 

 ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя

 

 қилиш бўйича вакил девонининг

 

 Наманган вилоятида фаолият

 

кўрсатувчи ходимлари

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг