USD 12844.21
EUR 13508.26
RUB 127.35

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Бош вазирнинг собиқ маслаҳатчиси янги лавозимга тайинланди

Комил Рашидов ТИВ Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи сифатида иш бошлади.

Комил Рашидов Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

У бунга қадар бош вазирнинг маслаҳатчиси – Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Комил Рашидов бундан олдин Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси сифатида ишлаб келган.

Аввалроқ, Ўзбекистон бош вазирига янги маслаҳатчи тайинлангани хабар берилганди.

 

Ўзбекистон Республикаси элчихонасининг Москва шаҳридаги бош консули лавозимида ишлаб келаётган Меҳриддин Хайриддинов Ўзбекистон бош вазирига маслаҳатчи бўлди.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг