Абитуриент рухсатномаси кимларга берилмайди
Маълумки, 22 августдан абитуриентларга тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.
Мазкур рухсатнома кимларга берилмайди:
– Тест синовларисиз тўлиқ касбий (ижодий) имтиҳон бўладиган таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган абитуриентларга (улар ўзлари танлаган олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари керак);
– Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, лекин тест синовлари учун тўловни амалга оширмаган абитуриентларга;
– Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, лекин кейинчалик тизимдан аккаунтини ўчирган абитуриентларга;
– Тегишли тартибда таълим йўналишларини танлаб рўйхатдан ўтмаган фуқароларга (айрим абитуриентлар тизимга кириб, паспорт маълумотларини киритган, лекин таълим йўналишларини танлаб рўйхатдан ўтмаган);
– Тест синовларисиз, тўғридан-тўғри талабаликка тавсия этиладиган имтиёзга эга абитуриентларга (масалан, ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари);
Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар тест синовларига фуқаролик паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.
Фуқаролик паспорти бўлмаган тақдирда абитуриент рухсатномаси ҳақиқий деб ҳисобланмайди.