USD 12844.21
EUR 13508.26
RUB 127.35

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Майк Тайсон – Рой Жонс жанги бекор қилинмайди. Жанг бўлади!

 

Рой Жонснинг менежери Жолт Барн Майк Тайсонга қарши жанг бўлишини маълум қилди.

«Жанг бўлади, ҳар икки боксчи ҳам тайёргарликни давом эттирмоқда. Биз 12 сентябрь куни рингга чиқишга жиддий тайёргарлик олиб бораётган эдик, аммо Тайсоннинг вакиллари баҳсни 28 ноябрга кўчиришди. Шунга қарамасдан, биз жанг қиламиз ва ўша куни ғалаба қозонмоқчимиз»,-деди Жонснинг менежери.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Рой Жонс, Майк Тайсонга қарши жанги бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида гапирганди:

“Мен рингга чиқиш учун бошқа ишларимни бекор қилишимга тўғри келди, шунинг учун кун тартибимни ўзгартирдим. Бу муаммо. 

Мен энди мунтазам жанг қиладиган боксчи эмасман. Шунинг учун, пул топиш учун бошқа ишлар билан ҳам шуғулланишимга тўғри келади. Агар у ишларни қилмасам, менга компенсация тўлаб беришлари лозим бўлади. 

Агар улар буни амалга оширишмаса, жанг бекор бўлади. Мен нима учун аввалига 12 сентябрга келишиб олиб, йилнинг қолган қисмини бекор ўтказишим керак? Улар менга кўпроқ мухлислар исташларини айтишди. Агар мухлислар бўлмаса, бу умуман бошқача пул бўлади. Кўрамиз, бу қандай ечим топаркин”. 

Маълумот учун, Жонс ва Тайсон ўртасидаги жанг 28 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг