USD 12640.21
EUR 13559.15
RUB 137.02

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Навбаҳор” клуби раҳбариятида ўзгариш

Хабарингиз бор, кеча “Навбаҳор” ПФКда янги лавозим жорий этилиб, бунгача клубда 2004-2005, 2013-2015 йилларда ҳам фаолият олиб борган Расул Низамбоев “Навбаҳор” ПФК президенти этиб тайинланди.
Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов кечаги йиғилишда Отабек Саматовнинг ҳам вице-президентлик лавозимида қолиши ва у селекция ишлари билан шуғулланишини таъкидлади.                
Сўнгра, клубимиз президенти  Расул Низамбоев “Навбаҳор” ПФК ҳамда “Марказий” стадиони раҳбарияти ва ишчи-ходимларига йиғилиш ўтказди. 

Унда бир қатор масалаларга тўхталиб ўтилди. Жумладан, “Навбаҳор” тарихини яратиш кераклиги, собиқ футболчиларга эътибор қаратиш лозимлиги, клуб ходимлари ҳамжиҳат бўлиб ишлашлари кераклиги таъкидланди.
Шундан сўнг, ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда клуб директори Бахтиёр Нурматов ўз аризасига кўра, вазифасини тарк этганлиги таъкидланиб, унга “Навбаҳор”даги фаолияти учун миннатдорчилик билдирилиб, кейинги ишларида омад тиланди. 

Бахтиёр Нурматовнинг ўрнига бунгача “Навбаҳор” ПФК директор ўринбосари лавозимида фаолият юритган Акмал Соҳибов вақтинчалик клуб директори этиб тайинланди.
Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг