USD 12620.09
EUR 13599.41
RUB 136.73

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Конгрессда тартибсизлик: вице-президент эвакуация қилинди, намойишчиларга ўқ узилди

 

АҚШ пойтахти Вашингтонда амалдаги президент Дональд Трампнинг тарафдорлари тартибсизлик келтириб чиқарди. Улар АҚШ президентлик сайловларида Жо Байденнинг ғалабаси расман тасдиқланиши кутилган йиғилиш вақтида Конгресс олдида тартибсизлик келтириб чиқариб, охир-оқибат Капитолий биносига бостириб киришди. Полиция қаршилигига қарамай, Трампнинг юзлаб тарафдорлари қаршиликни давом эттиришди ва уларнинг бир гуруҳи Конгресс биносигача бостириб кирди. Тартибсизликлар бино ичида ҳам давом этиб, намойишчилар полиция билан муштлашиб кетди. Конгресс Аризонадаги овоз бериш натижларини расман тасдиқлаганидан бир неча дақиқа ўтиб намойишчилар Капитолийга кирган. Олдинроқ бир қатор республикачи сенаторлар Аризонадаги овозларни тасдиқлашга қарши чиққанди.


Дональд Трамп намойишчилар Конгресс биносига бостириб киргач, уларга мурожаат қилиб, тартиб сақлашга чақирди: «Илтимос, Капитолий полициясига қаршилик қилманг, улар чиндан Ватанимиз томонда. Тинчланинг», деб ёзди Трамп ўз саҳифасида. Бироқ президентнинг мурожаати одамларни тинчитмади, улар Сенат йиғилиш залига кириб, кенгашнинг креслосигача ўтириб олишди. Тартибсизлик оқибатида АҚШ вице-президенти Майк Пенс хавфсиз жойга эвакуация қилинди. Бир киши яралангани маълум. Сенат ва вакиллик палатаси тартибсизлик сабаб йиғилишни тўхтатишга мажбур бўлди ва Байденнинг сайловдаги ғалабасини тасдиқлаш кечикадиган бўлди. Вакиллар палатаси спикери, Трампнинг доимий танқидчиси бўлган Ненси Пэлоси миллий гвардиядан Конгрессни намойишчилардан «тозалаш»ни талаб қилди. Пенатагон эса Washington Post'га кўра, Капитолийга миллий гвардия зобитларини юборишга рози бўлмади.


Конгресс ичкарисида вазият жиддийлигича қолмоқда. Трампнинг тарафдорлари Капитолий ичкарисида  тартибсизликларни тўхтатмаяпти. Капитолий қўриқчилари намойишчиларни огоҳлантиришга чақириб, қуролларни ўқталгани тасвирланган суратлар тарқалди. Намойишчилар АҚШ учун тарихий аҳамиятга эга Капитолий биноси ичкарисида эшик ва деразалар, мебелларни синдирган. Намойишчи қизлардан бири полиция ёки Капитолий қўриқчилари томонидан отилди. Бу ҳолат кўринган видео интернетда тарқалди. Маълумот учун, 3 ноябр куни ўтказилган АҚШ президентлиги учун сайловларда демократлар вакили Жо Байден катта устунлик билан ғалаба қозонган, бироқ мағлубиятни тан олишни истамаётган амалдаги президент Дональд Трамп рақиби «овозлар ўғирлангани» оқибатида ғалаба қозонганини айтишдан чарчамаяпти. Сайлов натижалари бугун Сенат ва Вакиллик палатаси қўшма йиғилишида расман тасдиқланиши керак эди. Байденнинг инаугурация маросими 20 январ куни ўтказилишиАҚШ пойтахти Вашингтонда амалдаги президент Дональд Трампнинг тарафдорлари тартибсизлик келтириб чиқарди. Улар АҚШ президентлик сайловларида Жо Байденнинг ғалабаси расман тасдиқланиши кутилган йиғилиш вақтида Конгресс олдида тартибсизлик келтириб чиқариб, охир-оқибат Капитолий биносига бостириб киришди.

Полиция қаршилигига қарамай, Трампнинг юзлаб тарафдорлари қаршиликни давом эттиришди ва уларнинг бир гуруҳи Конгресс биносигача бостириб кирди. Тартибсизликлар бино ичида ҳам давом этиб, намойишчилар полиция билан муштлашиб кетди. Конгресс Аризонадаги овоз бериш натижларини расман тасдиқлаганидан бир неча дақиқа ўтиб намойишчилар Капитолийга кирган. Олдинроқ бир қатор республикачи сенаторлар Аризонадаги овозларни тасдиқлашга қарши чиққанди.

Дональд Трамп намойишчилар Конгресс биносига бостириб киргач, уларга мурожаат қилиб, тартиб сақлашга чақирди: «Илтимос, Капитолий полициясига қаршилик қилманг, улар чиндан Ватанимиз томонда. Тинчланинг», деб ёзди Трамп ўз саҳифасида. Бироқ президентнинг мурожаати одамларни тинчитмади, улар Сенат йиғилиш залига кириб, кенгашнинг креслосигача ўтириб олишди. Тартибсизлик оқибатида АҚШ вице-президенти Майк Пенс хавфсиз жойга эвакуация қилинди. Бир киши яралангани маълум. Сенат ва вакиллик палатаси тартибсизлик сабаб йиғилишни тўхтатишга мажбур бўлди ва Байденнинг сайловдаги ғалабасини тасдиқлаш кечикадиган бўлди. Вакиллар палатаси спикери, Трампнинг доимий танқидчиси бўлган Ненси Пэлоси миллий гвардиядан Конгрессни намойишчилардан «тозалаш»ни талаб қилди. Пенатагон эса Washington Post'га кўра, Капитолийга миллий гвардия зобитларини юборишга рози бўлмади.

Конгресс ичкарисида вазият жиддийлигича қолмоқда. Трампнинг тарафдорлари Капитолий ичкарисида  тартибсизликларни тўхтатмаяпти. Капитолий қўриқчилари намойишчиларни огоҳлантиришга чақириб, қуролларни ўқталгани тасвирланган суратлар тарқалди. Намойишчилар АҚШ учун тарихий аҳамиятга эга Капитолий биноси ичкарисида эшик ва деразалар, мебелларни синдирган. Намойишчи қизлардан бири полиция ёки Капитолий қўриқчилари томонидан отилди. Бу ҳолат кўринган видео интернетда тарқалди.

Маълумот учун, 3 ноябр куни ўтказилган АҚШ президентлиги учун сайловларда демократлар вакили Жо Байден катта устунлик билан ғалаба қозонган, бироқ мағлубиятни тан олишни истамаётган амалдаги президент Дональд Трамп рақиби «овозлар ўғирлангани» оқибатида ғалаба қозонганини айтишдан чарчамаяпти. Сайлов натижалари бугун Сенат ва Вакиллик палатаси қўшма йиғилишида расман тасдиқланиши керак эди. Байденнинг инаугурация маросими 20 январ куни ўтказилиши режалаштирилган. 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг