USD 10427.38
EUR 12473.23
RUB 137.48

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Сизнинг соғлиғингиз муҳим бўлса, билишингиз мумкин бўлган 7 та илмий кашфиёт

Инсон саломатлиги тўғридан-тўғри унинг ҳаёт тарзи билан боғлиқ. Шунинг учун барчамиз саломатлик тўғрисидаги янгиликлардан хабардор бўлишимиз керак. Масалан, хира ёруғлик ақлимизни пасайтириши, қайноқ чой ҳаётимизга хавф солишини билармидингиз? Сиз учун ана шундай тиббий янгиликлар жамламасини тайёрлаганмиз.

25 ёшдан кейин мия қаришни бошлайди

Гдань (Польша) тиббиёт университети ва Ланкасетер (Буюк Британия) университети олимлари орқа мия суюқлигининг пульсциясини кузатишди. Аниқланишича, орқа мия суюқлигининг ульсацияси 25 ёшдан кейин сукинлашади, бу эса миянинг қариш жараёни одамлар ўйлашганидек, 40 ёшда эмас, балки 25 ёшда бошланишини англатади.

Ширинликдан воз кечш учун қўшимча 21 дақиқа ухлаш керак

Лондон қироллик коллежи олимлари 42 нафар соғлом, вазни меъёридаги кўнгилли иштирокчидан тажриба ўтказишди. Улар тунлари 8 соатдан кам ухлашди. Иштирокчиларнинг ярмига бир ой давомида одатдагидан кўпроқ ухлаш таклиф қилинди. Шунингдек, улар кун давомида истеъмол қилган маҳсулотларини кундаликка қайд этиб боришлари керак эди. Тажриба сўнгига келиб иштирокчиларнинг уйқуси одатдагида 21 дақиқага ортди. Таҳлиллар уйқу давомийлигининг бирозга кўпайиши ҳам шиинликнинг кунлик истеъмолини 10 г га пасайтиришини кўрсатди. Бу кунлик тавсия этилган дозанинг 1/3 қисми. Узоқроқ уйқу иштирокчиларнинг углеводга чанқоғини ҳам пасайтирган.

Қайноқ чой саратонни ривожлантиради

Хитойлик шифокорлар қайноқ чойнинг зарари ҳақидаги огоҳлантириш билан чиқишди. Улар 9 йил давомида 30-79 ёшдаги 500 мингдан ортиқ инсоннинг овқатланиш одатларини кузатишган. Бу вақтда кузатилаётганларнинг 1 731 нафарида қизилўнгач саратони аниқланган. Олимлар бу касаллик доимий равишда қайноқ чой ичиб келган беморларда 5 марта кўпроқ кузатилишини айтишмоқда. Шундай қилиб, 65 °C дан иссиқ ичимликклар инсон ички органларига зарар етказади деган хулосага келишди.

Хира нур ақлни пасайтиради

Мичиган (АҚШ) университети олимлари тадқиқотларига таяниб яхши ёритилмаган жойларда бўлиш инсон миясининг ишига салбий таъсир қилади деган хулосага келишди. Тажриба давомида сичқонлар хира нур таъсирига учради. Одам учун бу қишки булутли кунлар ёки қоронғи хонада бўлиш билан тенг. Натижада, қоронғида яшаган сичқонлар олдин ўрганганларини унутишни бошлаган ва оддий машқларни бажаришга ҳам қийналган. Сичқонар нурсизликдан ёруғга чиққанида, уларнинг мия фаолитяти тўлиқ қайта тикланган. Шундай қилиб, хира нур нейронлар орасидаги алоқа сифатини ёмонлаштириб, интелектуал салоҳиятни пасайтиради, бошқача қилиб айтганда, ақлни пасайтиради.

Тасаввур оғриқни пасайтиради

Голландиянинг Лейден университети психологи Кайя Пирдеман плацебо эффектини ўргана туриб қизиқарли янгиликни очди. Аниқланишича, укол оғриқсизлиги ҳақида ўйласангиз, муолажа давомида оғриқ пасаяр экан. Бу тажрибалар пайтида аниқ бўлди. Иштирокчилардан бир муддат қўлини муздак сувга солиб туриш сўралди. Кейин улар яна шу ҳаракатни такрорлашди, аммо бу сафар “сув ўтказмайдиган қўлқопим бор” деб тасаввур қилиш сўралди. Бу ҳолатда оғриқ ҳам камроқ бўлди. Ишониш қийин, лекин плацебо эффекти самара берди ва Пирдеман операцияга кириши керак бўлган беморларда ҳам бу усулни синаб кўрмоқчи.

Сочнинг эрта тўкилиши юрак хасталиккларидан дарак

Британия юрак касалликларини ўрганиш фонди Ҳиндистонда яшовчи 2 000дан ортиқ эркакларни текширувдан ўтказди. Олимлар юрак-қон томир тизимида муаммоси борларнинг сочи эрта тўкилишни бошлашини аниқлашди. 40 ёшдан ошмаган эркакнинг сочига эрта оқ тушиши ёки сочи тўкилиши юрак хасталиклари ҳақида семизлидан кўра аниқроқ сигнал беради.

Узоқ яшовчиларнинг сири аниқланди

 

Шимоли-Ғарбий универститет (АҚШ) олимлари 80-100 ёшдаги, аммо қариликни ҳис қилмаётган одамларни кузатиб, уларнинг узоқ яшаш сирини аниқлади. Таъидлаш керакки, бу одамлар ҳеч қандай диеталар қилишмаган, қаҳва ёки шакардан воз кечишмаган, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ҳам истеъмол қилишган. Аммо уларни бирлаштириб турадиган бир жиҳат – ҳаётга оптимистик қараш, эмоционал мувозанат ва фаол турмуш тарзи бўлган. Тадқиқотнинг етакчи муаллифи Эмили Рогальски шундан келиб чиқиб, ҳаётга позитив қараш қариликдан энг яхши ҳимоя деган хулосага келди.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг