USD 12697.00
EUR 13547.70
RUB 135.05

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш. Шерматов бошчилигида халқ таълими рахбарлари иштирокида видеоселектор бўлиб ўтмоқда

Юртимизда  таълим муассасаларида сифатли таълимни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш. Шерматов бошчилигида халқ таълими рахбарлари иштирокида  видеоселектор бўлиб ўтмоқда

 

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш. Шерматов олиб бориб,  хозирги вақтда ўқитувчиларни мавқеини  янада  кўтариш ва таълим фидоийларини муносиб ойлик маош билан таъминлаш борасида гапириб ўтди.

У ўз сўзида ўқитувчиларни  хеч қандай мажбурий мехнатга жалб қилмаслик тўғрисида  алохида тўхталиб ўтиб, мажбурий мехнатга йўл қўйган  таълим муассасалари рахбарларини кескин танқид қилиб ўтди. 

Хозирги кунда ўқитувчиларни хеч қандай мажбурий мехнатга жалб қилинмаётганлиги, асосий эътиборни таълим масканларида ўқитувчилар томонидан сифатли таълимни ўқувчиларга бериб боришлари учун барча шароитлар яратиб берилаётганлигини айтиб ўтди. 

Республикадаги  аксарият мактабларни интернет тармоқларига улангалиги ва интернет тармоқларидан ўқитувчилар самарали фойдаланиб ўқувчиларга  сифатли таълим бериб боришлари  кераклиги хақида алохида тўхталиб ўтди.

Видеоселектор давом этмоқда.

 

Тайёрлади:            Uzbek24.uz  вебсайти рахбари    А. Холиқов

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг