USD 12697.00
EUR 13547.70
RUB 135.05

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

ИШЧИ ГУРУҲ НАМАНГАН ТУМАНИДА БЎЛДИ

2020 йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш мақсадида ташкил этилган республика ишчи гуруҳи вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Барно Мирзамова  Наманган туманидаги пахта далаларида бўлди.

 

Улар  далаларда мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига  барҳам бериш, пандемия шароитини инобатга олиб, пахта йиғим-терими ишларини санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкиллаштириш, терим пулларининг берилиши, ишловчилар учун яратилган  шароитлар билан яқиндан танишди.

 

Маълумот учун, Наманган  туманида  5550 га майдонда пахта ҳосили етиштирилган,  етиштирилган пахта ҳосилини териб олиш учун  125 отряд шакиллантирилган, жами отрядларга  19383 теримчилар бириктирилган.  Шундан,  5034  нафар теримчи фермер хўжалик аъзолари 14804 нафари уюшмаган аҳолидан  иборат.

 

 Тумандаги  Гулдиров  ММТП ҳудудидаги   "Катта орол тараққиёти", "Мусаффо иқлим транс" МЧЖ,  Хонобод  ММТП ҳудудидаги "Ахмаджон Ғуломжон", Ғайрат  ММТПдаги "Ғайрат замини" фермер хўжаликлари далалари ўрганилганида теримчиларга   иссиқ овқат, овқатланиш учун шароит яратилганлиги  ва санитирия гигиена қоидаларига риоя этилаётганлиги, пахтакорларга терим   пуллари ўз вақтида бериётганлиги ва теримчилар   ўз  ихтиёрлари  билан теримга    чиқаётганликлари  аниқланди.              

Наманган  туманида ўрганиш натижасида мажбурий меҳнага йўл қўйиш ҳолатлари кузатилмади.

 

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг