ЎН БЕШ ЙИЛЛИК БУЗИЛГАН ҲУҚУҚЛАР ТИКЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Наманган вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимларига
ЯТТ Абдувохид Ғаппоров мулк ҳуқуқини таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Маълум бўлишича, Уйчи туман собиқ “Охунбобоев” ширкат хўжалигининг қайта ташкил этиш комиссияси томонидан ширкат хўжалиги балансида бўлган “Автогараж” бино иншоотларини республика кўчмас мулк биржаси орқали 2005 йилда тадбиркорлик субъектига сотилган.
Бироқ, ваколатли давлат органларининг тегишли чора-тадбирлар кўрмаслиги ва мурожаатларга эътиборсизлиги оқибатида ЯТТ Абдувохид Ғаппоровнинг мулкка бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилмасдан тадбиркорнинг
15 йил давр мобайнида сарсон бўлишига сабаб бўлган.
Бизнес-омбудсман девонининг Наманган вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимларининг аралашуви билан тадбиркорнинг мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, жорий йилнинг 15 июль куни кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланди.