USD 12640.21
EUR 13559.15
RUB 137.02

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Шомуродовни "топ-5"дан яна икки жиддий клуб ўз сафига чорламоқда!

 

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньога керак бўлмай қолган Элдор Шомуродов катта эҳтимол билан янги мавсумни бошқа клуб сафида бошлайди.
 
Рим клуби спорт директори Тьягу Пинто ўзбек ҳужумчисини Римдан кетказиш бўйича режа тузиб, ишларни бошлаб юборган.28 ёшли легионеримиз ишсиз қолмайди. Унга даъвогарлик қилаётган жамоалар сони ортиб бормоқда. Демак, Шомуродовда танлов имконияти бўлади.
 
shomurodov-roma-image-minТрансфер бозори очилиши билан ўзбек форвадига Туркия чемпиони “Галатасарой” ва Греция грандларидан ПАОК қизиқа бошлади. Кейин Москванинг “Спартак” клуби Элдорга Россия Премьер-лигасига қайтишни таклиф қилди.Шомуродов бу чорловларни қабул қилмади. Турклар “Рома” раҳбарияти билан музокара бошлаган бўлса-да, бора-бора ҳужумчимизни олишдан умидини узди. Бунга ҳужумчи учун курашга “Лечче” қўшилгани сабаб бўлди. Шомуродов ўтган иккита трансфер мавсумида А Серияда қолишни ихтиёр қилиб, истанбулликларнинг аввалги таклифларини ҳам қабул қилмаган эди.Куни кеча “Галатасарой” маҳаллий футболчи мақомида ўйнаши мумкин бўлган туркий мамлакатлардан бошқа форвард қидиришини маълум қилди.Европа матбуотининг ёзишича, Элдор Шомуродов учун курашга яна иккита клуб қўшилди. А Серия вакилларидан “Торино” кетма-кет учинчи трансфер бозорида ўзбек ҳужумчисини олиш варианти бўйича ишламоқда. Ўтган йили ёзда Турин клубининг асосий тўпурари Андреа Белотти “Рома”га ўтиб кетганидан бери, “Торино” унинг ўрнини боса оладиган марказий ҳужумчи топа олмаяпти.Шунингдек, Испания чемпионатининг ўртамиёна жамоаларидан ҳисобланган “Жирона” келаси мавсум олдидан ҳужум чизиғини ўзбек форварди ёрдамида кучайтиришни истаяпти. Жироналиклар сафида ўтган йили асосан икки ҳужумчи – уругвайлик Кристиан Стуани ва аргентиналик Валентин Кастельянос тўп тепди. Стуани 9 марта тўп киритган бўлса, Валентин ўз ҳисобига 13 та аниқ зарба ёздириб қўйди.“Жирона” ҳужумкор ўйин кўрсатишга интиладиган жамоа. Уларга янги ҳужумчи керак. Чунки жамоага сардорлик қилаётган Кристиан Стуани яқинда 37 ёшни қарши олади. Асосий таркибдаги уч ҳужумчидан бири – Хоэль Рока эндигина 18 ёшини қаршилади ва ҳали анча тажрибасиз. Ўтган йили олтита учрашувда майдонга тушган ҳужумчи ўзини кўрсата олгани йўқ.
Трансфер мутахассисларининг таъкидлашича, барча харидорлар Элдор Шомуродовни кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олмоқчи. Айрим жамоаларга ўзбек ҳужумчисининг маошини кўтариш оғирлик қилиши мумкинлиги айтилмоқда.
“Рома” спорт директори Тьягу Пинто ҳужумчимизни қўйиб юборишга тайёр. У харидорларга кейинчалик сотиб олиш мажбуриятини юклашга ҳаракат қилади.
Элдор Шомуродовнинг трансфер нархи кейинги икки мавсумда арзонлашиб бораётгани жамоаларга қулайлик туғдиради. Легионеримиз Римдаги фаолиятини бошлаганида www.transfermarkt.world  портали экспертлари уни 14 миллион еврога баҳолаган эди. Айни пайтда Шомуродовнинг трансфер суммаси 6 миллион еврони ташкил қиляпти.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг