USD 12705.00
EUR 13543.53
RUB 136.11

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

ОЧЛ. Шарқ минтақаси гуруҳ ўйинлари қаерда бўлиб ўтиши маълум

Маълумки, бу йил ҳам Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич баҳслари марказлашган тартибда ўтказилади.
 

 

 

Ҳозирча Ғарб минтақаси ўйинлари қаерда ўтказилиши маълум эмас. Лекин ОФК сайти бугун Шарқ минтақаси гуруҳ учрашувларига мезбонлик қилувчи мамлакатлар номини эълон қилди. 


Шундай қилиб "F", "G" ва "J" гуруҳ учрашувларига Таиланд, "H гуруҳига Вьетнам ва "I" гуруҳи беллашувларига Малайзия мезбонлик қилади. 

 

Таиландда ўйнайдиган клублар

 

"F" гуруҳи: "Шандонг Таишан" (Хитой), "Урава Редс" (Япония), "Лион Сити" (Сингапур), плей-офф ғолиби. 

 

"G" гуруҳи: Патум Юнайтед (Таиланд), "Чоннам Драгонс" (Ж.Корея), "Юнайтед Сити" (Филиппин), "Мельбурн Сити" (Австралия)

 

"J" гуруҳи: "Шанхай Порт" (Хитой), "Чианграй Юнайтед" (Таиланд), "Китчи" (Гонконг), плей-офф ғолиби. 

 

Вьетнамда ўйнайдиган клублар

 

"H" гуруҳи: "Чонбук Моторс" (Ж.Корея), "Йокогама Маринос" (Япония), "Хоанг Ан Гиа" (Вьетнам), плей-офф ғолиби. 

 

Малайзияда ўйнайдиган клублар:

 

"I" гуруҳи: "Кавасаки Фронтале" (Япония), "Гуангжоу" (Хитой), "Жоҳор Дарул Таъзим" (Малайзия), плей-офф ғолиби.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг