USD 12640.21
EUR 13559.15
RUB 137.02

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Наманган ФВБ Матбуот хизмати Табиий офатлар бартараф этилмоқда!

 

Наманган ФВБ Матбуот хизмати

Табиий офатлар бартараф этилмоқда!

 

Жорий йилнинг 20 июль куни Наманган вилояти ҳудудида кучли ёмғир ва дўл ёғиши оқибатида Наманган шаҳар, Косонсой, Тўрақўрғон ҳамда Уйчи туманларининг айрим маҳаллаларида аҳоли яшаш хонадонлари, кўчаларга сув тошиш ҳолатлари кузатилган. 

Айни вақтда Наманган вилоят ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ҳамда техника воситалари ва қутқарув отрядлари жалб этилиб, юзага келган ҳолатни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. 

Бундан ташқари ёмғир ва дўл ёғиши оқибатида содир бўлган сув сел тошқини натижасида аҳоли яшаш хонадонларида тўпланиб қолган сувларни тортиш ишлари амалга оширилмоқда. Ходиса жойларига махсус автомабиллар ва хизматчилар ёнғин қутқарув қисми шахсий таркиби шу билан бирга ҳамкор ташкилотлардан 80 та техника ва 584 нафар ишчи ходимлари жалб этилди.

Наманган ФВБ Матбуот хизмати

Наманган шаҳар Юксалиш МФЙда жойлашган 4,5,6,-кўп қаватли уйларни ер тўласида сув тўпланганлиги сабабли кўп қаватли уйда яшовчи 100 нафар фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакувация қилиниб, ер тўладаги тўпланиб қолган сувларни 4 та ёнғин қутқарув автомабили ва 8 та сув тортиш насослари (мотопомпа) орқали тортиш чоралари кўрилди. Шу билан бир қаторда Наманган шаҳар Давлатабод тумани Елихон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Шишаки сой яқинида жойлашган 7 та хонадондаги 32 нафар фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуваця қилинди. 

Шунингдек, Поп тумани, Имомота маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кучли ёмғир ёғиши оқибатида сел келиши кузатилди.

Сел тошқини оқибатида зазарланган йўлларда қайта таьмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. 

Жабрланган, тан жароҳат олганлар йўқ. Фуқароларимиздан ваҳимага берилмаслик ва ижтимоий тармоқларда нотўғри маълумотларни тарқатмасликни сўраб қоламиз.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг