USD 12620.09
EUR 13599.41
RUB 136.73

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Кафе ва ресторанларга қўйилган чекловлар кучайтирилади

20 июлдан бошлаб, умумий овқатланиш объектлари фақат очиқ майдонларда ишлаши мумкин. Рухсат этилган вақт чеклови (соат 08:00дан 20:00гача) сақлаб қолинади.

 

Республика махсус комиссияси қарори билан, жорий йилнинг 28 июнидан республика бўйича кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилган эди.

 

Соғлиқ сақлаш вазирлиги хабарига кўра, шу йилнинг 20 июл, сешанба кунидан бошлаб, умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналар соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига рухсат берилади.

 

Аввалроқ, ходимларини етарли миқдорда эмлаган кафе ва ресторанларга нисбатан карантин талабларини юмшатиш таклиф қилинган эди. Олий Мажлис депутатларининг бу тавсияси Махсус комиссия томонидан инобатга олинмаган бўлиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, карантин сабабли:

 

— лицейларга қабул имтиҳонлари сентябрга қолдирилди;

 

— Қурбон ҳайити намози бекор қилиниб, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилди;

 

— жума намозлари вақтинча тўхтатилди;

 

— 1 августдан бошлаб, тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланган;

 

— 6 июлдан бошлаб мамлакатда барча турдаги оммавий тадбирлар вақтинча тўхтатилган.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг