Ижтимоий тармоқларда тарқаган(Банкир кундалиги телеграм каналида ) Наманган вилоятида банк ходимларини мажбурий мехнатга жалб қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар ассосиз эканлиги аниқланди
Олий Мажлис сенатининг ишчи гуруҳи томонидан 2020 йил 30 сентябр куни Марказий банкнинг Наманган вилоят бошқармасида вилоятдаги мутасадди ташкилотлар томонидан мажбурий меҳнатни қатъий назоратини таъминлаш бўйича Республика ишчи гуруҳи раҳбари Т.А.Мадумаров томонидан Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармаси ҳамда вилоят худудидаги тижорат банклари мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Мазкур ҳолатда биринчи маротаба 23.09.2020 йилда мажбурий сафарбарлик ўрганилганида аниқланмаган. Бу ҳақида юқорида банклар раҳбарларидан мажбурий меҳнат юзасидан билдириш хатлари олинган.
30.09.2020 йилда вилоят худудидаги банкларда ўрганиш ўтказилишидан мақсад ижтимоий тармоқлардаги “Банкир кундалиги” каналида берилган маълумотлар(пост)га асосан ҳамда Сенат раисини ёзма кўрсатмасига биноан ишчи гуруҳ вилоятдаги мавжуд 17 та банкларда мажбурий мехнат юзасидан мониторинг ўтказилди.
Мониторингда асосан қуйидаги нарсаларга эътибор қаратилди:
Банк шахобчасидаги штат асосида ишловчи ходимларни бугунги кунда ўз иш жойларида фаолият олиб бораётганлиги,
Банк ходимларини пахта йиғим теримига (мажбурий мехнатдан) жалб этилмаслиги ҳақида хабардорлиги,
Пахта йиғим терим вақтида ўзини ўрнига бошқа одам ёллаш ҳолати бўлганлиги,
Пахта йиғим терим вақтида ходимлардан қўшимча маблағ йиғилганлиги,
Дам олиш кунлари оммавий пахта хашарига жалб қилиш ҳолатлари ҳамда ўтказилаётган мониторинг даврида ходимларни юқоридаги сўралаётган саволлар юзасидан ҳолатлар бўлганлигига ёки бўлмаганлигига эътибор қаратилди.
Ушбу саволлар юзасидан хар бир банк ходимлари билан алоҳида сухбатлар ишчи гуруҳ ходимлари томонидан ўтказилди. Вилоят худудидаги банкларда жами 1078 та штат бирликлари мавжуд бўлиб шундан 914 нафар ходимлар билан аноним сўровлар ўтказилди. (аноним сўров жадвали илова қилинади).
Сўровномада қатнашмаган 164 нафар ходимлардан 100 нафари касаллик варақаларида, 17 та бўш иш ўринлари, 10 нафари хизмат сафари юзасидан вилоятдан ташқарида ҳамда 37 нафари меҳнат таътилида бўлганлиги сабабли ўтказилган сўровномада қатнаша олмади.
Ўтказилган суҳбатларда шу нарса маълум бўлдики вилоятда 14.09.2020 йилдан пахтага ялпи сафарбарлик эълон қилинган бўлиб, 21.09.2020 йилга қадар айрим банкларда маълум миқдорда техник ходимлар (фаррош, боғбон ва хайдовчилар) ихтиёрий равишда ўзлари пул ишлаш мақсадида пахтага чиқганлиги аниқланган. Сенат ишчи гурухи ўрганиш натижасида 23.09.2020 йилдан бошлаб барча банк томонидан чиқган ушбу ходимлар пахта далаларидан олиб чиқиб кетилган.
Жойларга борганимизда кластер, фермер ва отряд рахбарлари билан сухбатлашилганида банк ходимлари пахта теримида иштирок этмаётганлиги ва отрядларда йўқлиги ҳақида аниқ жавоблар беришган.
Ижтимоий тармоқдаги “Банкир кундалиги” телеграм канали админи Хумоюн номли профил эгасига мурожаат қилиниб ундан 29.09.2020 йил кунидаги узининг каналида 18.00да берилган пост юзасидан маълумотлар сўралганда Админ томонидан “Салом” деган сўз қолдирилди ва бошқа алоқага чиқмади ҳамда эълон қилинган пост юзасидан маълумот беришдан бош торди.
Шу нарса аниқландики бугунги кунда Марказий банк бош бошқармаси ҳамда вилоятдаги тижорат банк ходимлари ўз иш жойида фаолият олиб бормоқдалар.
Тайёрлади: Uzbek24.uz
рахбари А. Холиқов