Европада COVID-19нинг янги ўчоқлари пайдо бўлишда давом этмоқдa
Европада коронавирус инфекциясининг янги ўчоқлари пайдо бўлишда давом этмоқда. Тасдиқланган ҳолатларнинг сезиларли ўсиши Испания ва Францияда кузатиляпти.

Испанияда ўлим ҳолатлари кескин кўпайиб кетди: охирги 1 суткада 180 киши вафот этди. Ўтган давр мобайнида ер юзидаги 876 мингдан ортиқ одам COVID-19 қурбони бўлди. ЖССТ ҳисоб-китобига кўра, кейинги йил ўрталаригача пандемияни вакцина ёрдамида тўхтатиб бўлмайди. “Яхши янгилик шуки, ишлаб чиқарувчилар қайси вакцина биринчи чиқиши бўйича рақобатлашяпти. Улар ҳозирданоқ вакцина ишлаб чиқаришни кенгайтириш устида ишлаяпти. Жараён бир вақтда бўлади, бу бир томондан ҳурсанд қилади, иккинчи томондан, кутилган кунни яқинлаштиришни бутун дунё хоҳлаётганини билдиради” дейди ЖССТнинг расмий вакили Маргарет Харрис.
Франциянинг кўплаб шаҳарлари жамоат жойларида тиббиёт ниқобларида юришни мажбурий этиб қўйди. Данияда талабалар орасида зарарланганлар сони ортиши ОТМлардан бирини 1000дан ортиқ талабаларни карантинга юборишга мажбур қилди. Университет кампуси марказида мобил лаборатория ишга тушди. Машғулотлар онлайн режимга ўтди.
Лонжонда ҳукумат пиёдаларга бир-биридан хавфсиз масофада бўлишни таъминлаш учун тратуарларни кенгайтирмоқда.
Охирги 4 ойда Британияда зарарланганлар сони ошиши кузатилмоқда. Кенсингтон ва Челси шаҳарлари энг кўп касал қайд этишган шаҳарлар бўлди.