USD 12855.93
EUR 13570.72
RUB 128.16

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Намойишчилар София марказида яна тўпланиб, кўчаларни ёпиб қўйишди

Болгариядаги ҳукуматга қарши намойишчилар София марказида яна тўпланиб, кўчаларни ёпиб қўйишди. Акцияда минглаб одамлар иштирок этиб Мустақиллик майдонигача юришди. Полиция София марказини намойишчилар ва уларнинг палаткаларидан тозалаганини эълон қилганидан сўнг қайта бошланиб кетди.

Бунгача бўлган қаршиликда ўнлаб одамлар жароҳатланган. ИИВ 100дан ортиқ полиция жароҳатланганини хабар қилган. Бош вазир Бойко Борисов ва бош прокурор Иван Гешевнинг истеъфосини талаб қилаётган намойишлар 1ойдан ортиқ давом этмоқда.

Полиция намойишчиларни бир неча марта София кўчаларидан чиқариб юборган. Жума кунги акция жиддий талофотларсиз ўтди. ТАСС хабарига кўра, намойишчилар митингдан сўнг палатлкаларни йиғиштириб, кўчаларни ўзлари очишган.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг