USD 12697.00
EUR 13547.70
RUB 135.05

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

6-Наманган округ сайлов комиссиясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди


Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссиясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Уни 6-Наманган округ сайлов комиссияси раиси Собитхон Турғунов олиб борди.
Йиғилиш кун тартибидан Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссияси иш режасини такомиллаштириш, вазифалар тақсимотини қайта кўриб чиқиш ва матбуот маркази фаолиятини ташкил этиш каби масалалар ўрин олди.
Маълумки, жорий йилнинг 22 май куни Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш копцепцияси асосида округ комиссиялари аъзолари учун сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда округ сайлов комиссиялари олдидаги асосий вазифалар мавзусида ўқув-амалий машғулот ташкил этилди ва унда 6-Наманган округ сайлов комиссияси раиси, ўринбосари ҳамда котиби иштирок этди.
Бугун бўлиб ўтган округ сайлов комиссияси йиғилишида мазкур ўқув-машғулотидан келиб чиқиб, сайлов ўтказувчи округ комиссиялари аъзоларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишдаги асосий вазифалари, сайлов жараёнларини умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартларига риоя этилган ҳолда, Сайлов кодекси талаблари асосида уюшқоқлик билан ташкил этишдаги кўникмаларини ошириш хусусида батафсил сўз юритилди. Бу борада комиссия аъзоларининг вазифалари белгилаб берилди.
Йиғилишда округ комиссия раиси ўринбосари, котиби ва комиссия аъзолари учун аъзолик гувоҳномалари топширилди. Маълумки, комиссия аъзолари 15 нафарни ташкил этиб, уларнинг барчаси олий маълумотли ва ҳуқуқшунос, муҳандис, иқтисодчи, педагог, журналист ва бошқа мутахассисликларга эга. Комиссия аъзоларининг 53 фоизи хотин-қизлардан иборат.
Шунингдек, йиғилишда округ сайлов комиссияси Матбуот маркази ташкил этилди ҳамда унинг раиси, ўринбосари ва аъзолари тасдиқланди.   
6-Наманган сайлов округи Матбуот маркази.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг