USD 12697.00
EUR 13547.70
RUB 135.05

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Бу еттинчиси бўлди. Ўзбекистонда спорт соҳасидаги бошқарув органи яна ўзгарди

Мустақил Ўзбекистон тарихида спорт соҳасини бошқарувчи ваколатли давлат бошқаруви органининг ташкилий тузилмаси жами бўлиб етти марта ўзгартирилган. Энг сўнгги ўзгариш 10 ой ичида содир бўлди.

 

Туризм ва спорт йўналишидаги давлат ваколатли органи мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг кўп ўзгартирилган тузилмалардан бири ҳисобланади. Kun.uz мухбири мазкур тузилмаларнинг 30 йил ичида қандай ўзгаришларни “бошидан кечирган”ини санади.


Туризм ва спорт вазирлиги тузилганига ҳали 1 йил ҳам тўлмаган эди. 10 ойлик вазирлик яна иккига ажратиладиган бўлди. Бу ўзгариш бизни мазкур тузилмалардаги давлат бошқаруви органлари тарихига назар солишга ундади.

 

Маданият ва спорт

 

Ўзбекистон мустақилликка эришган илк даврларда маданият ва спорт соҳалари бошқа-бошқа ташкилотлар – Маданият вазирлиги ва Физкультура ва спорт давлат комитети томонидан бошқарилган.

 

1992 йил 14 январдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонунда қўмита номи ўзбекчада – Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси деб аталди.

 

1996 йил 21 май куни Вазирлар Маҳкамасининг 185-сонли қарори билан Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

 

Соҳа бунга қадар Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 2 мартдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Физкультура ва спорт давлат комитети тўғрисидаги Низом асосида фаолият юритиб келарди.

 

Президентнинг 2004 йил 27 сентябрдаги фармони билан Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси тугатилиб, уларнинг негизида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташкил қилинади.

 

Орадан қарийб 13 йил ўтиб, соҳада яна ўзгариш бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сонли фармони билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилди ва унинг негизида иккита алоҳида ташкилот - Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил қилинди.

 

Шунинг билан Маданият вазирлиги ҳозирча қайсидир соҳа билан бирлаштирилмасдан, алоҳида фаолият юритиб келмоқда.

 

2018 йил 5 мартдаги фармон билан Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига айлантирилди.

 

Туризм ва спорт

 

3 йилдан кўпроқ вақт спорт соҳасини туризм йўналиши билан бирлаштиришга қарор қилинди.

 

Президентнинг 2021 йил 6 апрелдаги фармони билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бирлаштирилиб, Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди.

 

Ва ниҳоят, ташкил этилганига эндигина ўн ой тўлган бу вазирлик яна иккига ажратилди.

 

Президентнинг тегишли фармони билан Спортни ривожлантириш вазирлиги ташкил этилди ва унга Савдо-саноат палатаси раиси лавозимида ишлаб келаётган, асл мутахассислиги шифокор бўлган Адҳам Икромов вазир этиб тайинланди.

 

Ажралган ташкилотнинг иккинчи қисми Туризм ва маданий мерос вазирлиги деб аталди. Бу вазирликка бош вазирнинг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов раҳбарлик қилиши маълум бўлди.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг