USD 12620.09
EUR 13599.41
RUB 136.73

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар муҳокама қилинди

 

Жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди Наманган вилоят иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил 18 февралда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан ҳам жиноят процессуал қонунчиликка киритилган бир қатор янги процессуал интитутлар ва тезкор-қидирув фаолияти юзасидан процессуал қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар юзасидан давра суҳбати ўтказилди. 

Унда жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди судьяси Наргиза Шарипова иштирок этиб, мамлакатимизда суд ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини мукаммал ҳимоя қиладиган, халқаро майдонда кенг ва самарали қўлланилиб келадиган процессуал институтларни амалиётга жорий этилишига сабаб бўлганига тўхталиб ўтди.

Давра сухбатида ходимларга 

Вақт жадал айланаётган бир вақтда, фуқароларимиз ўз иш ва бошқа ташвишлари билан бошқа вилоятларга, мамлакатларга  иш ёки ўқиш ташвиши билан кетиб қолиши мумкин, ёки аксинча оғир ёки  давомли хасталикка чалинган фуқароларимиз бор.Эндиликда, гувоҳ, жабрланувчи, ёки фуқаровий даъвогарлар юқорида айтиб ўтилган объектив сабабларга кўра ишни судга қадар юритиш ёки суд муҳокамаси чоғида кейинчалик сўроқ қилиш мумкин бўлмай қолади деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлган ҳолларда уларнинг кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилиши мумкинлиги тушунтрилди. 

Бундан ташқари, амалиётга айбга иқрорлик тўғрисида келишув жорий этилгани, бунда шахс ўзига нисбатан қўйилган айбловга рози бўлса, яъни айбига иқрор бўлса, жиноятни очишга фаол кўмаклашган ва келтирилган зарарни бартараф этган бўлса,  назорат қилувчи прокурор билан келишув тузилиши мумкинлиги алоҳида таъкидланди. 

Ушбу келишув жиноят ишлари бўйича суд томонидан кўриб чиқилади, шахснинг ўз харакатларининг моҳиятини англаб етганлик холатлари тўлиқ текширилади. Агар иқрорлик тўғрисида келишув суриштирув ва дастлабки терговнинг исталган босқичида берилиши мумкинлиги ҳам уқтирилди.

Йиғилиш сўнгида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

 

Наманган вилоят суди жамоатчилик ва 

ОАВ билан алоқалар бўлими

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг