USD 10518.99
EUR 12798.46
RUB 139.72

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

2021 йилда дунёни кутаётган асосий хавф-хатарлар маълум қилинди

Eurasia Group консалтинг компанияси дунё 2021 йилда тўқнаш келиши мумкин бўлган асосий хатарларни санаб ўтди.

 

Янги йилдаги асосий хатарлар рейтингида 1-ўринни “бўлакланган Америка” эгаллаган. Экспертларнинг таъкидлашича, АҚШнинг ярим аҳолиси давлат раҳбарини ноқонуний деб ҳисоблайдиган давр келмоқда. АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трампнинг ноябрда ўтган президент сайловлари натижаларини тан олишни истамаётгани АҚШ тарихида мамлакат қанчалик тарқоқлашганини кўрсатувчи ноёб ҳодиса ҳисобланади.    

 

Таҳлилчиларнинг фикрича, дунёни кутаётган хатарлардан аҳамиятлилиги бўйича иккинчиси коронавирус пандемияси ҳисобланади. Таъкидланишича, пандемия нафақат одамларга, балки сиёсий барқарорлик ва жаҳон иқтисодиётига хавф солмоқда. Коронавирусга қарши вакциналарнинг тақсимланиши эса бой ва камбағаллар орасидаги тавофутнинг янада ошишига олиб келади, бу эса кўплаб давлатларда тартибсизликлар келтириб чиқаради.

 

Антирейтингнинг 3-ўрнига иқлим ўзгаришларига қарши кураш жойлаштирилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу соҳада глобал ҳамкорлик рақобатга айланади.  

 

Экспертлар дунёни янги йилда кутаётган асосий хатарлар қаторида Хитой ва АҚШ ўртасидаги муносабатларда кескинликнинг ошишини, бошқа давлатларга махфий ахборотни беришдаги мураккабликлар, киберҳудудда ихтилоф юзага келиши эҳтимолини санаб ўтишган. Бундан ташқари, экспертлар Туркия иқтисодиётида президент Ражаб Тоййиб Эрдўған мавқейини ёмонлаштирадиган   муаммоларни, нефтнинг паст нархлари сабабли Яқин Шарқ давлатлари иқтисодиётининг заифлашиши, Германия канцлери Ангела Меркелнинг истеъфосини, Лотин Америкасидаги баъзи давлатларда сайловлар ва пандемия сабабли юзага келадиган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий инқирозларни ажратиб кўрсатишган.  

 

 

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг