USD 12600.14
EUR 13642.17
RUB 135.92

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

1 январдан нималар ўзгарди?

2021 йил 1 январдан Ўзбекистонда қонунчиликда ва жамиятда нималар ўзгарди? Булар ҳақида Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали маълумот берди. Демак 1 январдан:

 

ОТМга кириш тест синовлари мазмуни мактаб дастурларига мослаштирилади.

 

Олис ҳудудларга ишлашга келган мутахассисларга бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик компенсация берилади.

 

Мактабларда Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилади.

 

Тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади.

 

Ҳар йили туманлар (шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги тузилади.

 

Тиббиёт ходимлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

 

Аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат экспертизасини амалга ошириш механизми жорий этилади.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдам тақдим этишда фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати қисқаради.

 

Ҳар бир туман маркази ва шаҳарларда пиёда ва велосипедда юриш учун “Саломатлик йўлаклари”ни қуриш ишлари бошланади.

 

Академик лицейларда ўрнак кўрсатган педагог ва ходимларга лавозим маошларининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади.

 

Академик ҳаракатчанлик” дастури жорий қилинади.

 

Давлат иштирокидаги 9 та корхонада тажриба тариқасида монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади.

 

Шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби жорий этилади.

 

Фавқулодда вазиятлар оқибатида йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларни тиклашда давлат божи ва йиғимлар ундирилмайди.

 

Ихтисослаштирилган мактабларнинг кимё ва биология фанлари ўқитувчиларига уларнинг билимидан келиб чиқиб устама ҳақи миқдори 50 фоизгача оширилади.

 

Электр энергияси тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ ундиришни таъминлаш ишлари тизимли йўлга қўйилади.

 

Суд мажлислари иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб борилади.

 

Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари илмий даражага эга бўлганда уларнинг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар белгиланади.

 

Табиатга зарар етказганлик ҳақида хабар берган шахсларга пул мукофоти берилади.

 

Ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида юритилади.

 

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этишда фуқаролардан талаб этилиши йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати ўзгаради.

 

Кам таъминланган оила аъзоларига вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади.

 

Барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади.

 

Фуқаро ўзига қулай туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки ДХМга мурожаат қилиб вақтинча турган жойи бўйича рўйхатда туриши мумкин.

 

Рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимлари бекор қилинади.

 

Ихтисослаштирилган таълим муассасаси раҳбарига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун устама тўланади.

 

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг