Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев "Наманган футбол мактабида Аякс футбол академияси мураббийлари иш бошлайди"
“Наманганга келиб, футбол ҳақида гапирмасак бўлмайди. Наманганлик ёшлар учун футбол шунчаки ўйин эмас, бу – ҳаёт тарзи. Ҳар бир бола маҳаллада тўп тепиб катта бўлади. “Навбаҳор”нинг ҳар бир ўйини – шаҳар учун катта байрам”,
- деди давлатимиз раҳбари.
Яқинда “Навбаҳор” футбол мактабини уч йил муддатга Нидерландиянинг машҳур “Аякс” футбол академияси бошқарувига бериш бўйича келишувга эришилди.
Ушбу академиянинг 11 нафар мураббий, скаут ва методистлари Наманганга олиб келинади.
Президентимиз келажакда бу академияда дунёнинг "топ" клубларида ўйнайдиган, жаҳон чемпионатларида ўз маҳоратини намоён қиладиган кўплаб футболчилар етишиб чиқишига ишонч билдирди.
Йиғилиш давомида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди, тадбиркорларнинг намунали тажрибалари кўриб чиқилди.