USD 10518.99
EUR 12798.46
RUB 139.72

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Янги йил ярмаркаларига ташриф буюринг!

Наманган вилоятида янги йил байрами муносабати билан аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ҳамда нарх-навонинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик мақсадида вилоят прокурорининг 

24.12.2020 йилда 22-сонли Фармойиши қабул қилиниб, вилоятдаги 14 та доимий фаолият юритувчи деҳқон бозорларига маҳкаманинг раҳбар ходимлари ва туман-шаҳар прокурорлари бириктирилди.

Бугун вилоят прокурори Ж.Хатамов ва вилоят прокурори ўринбосари Ш.Қосимов томонидан Наманган шаҳридаги “Яшил” “Сардоба” ва “Чорсу” деҳқон бозорлари”да санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда аҳоли учун арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини ташкил этилиши, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш аҳволи билан яқиндан танишилди.

Ўрганиш натижасига кўра, тегишли мутасаддиларга аҳоли эҳтиёжини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг