USD 12697.00
EUR 13547.70
RUB 135.05

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Қирғизистон ва Ўзбекистон келишиб олди

Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳаллий ҳокимиятлари ўртасида Баткен вилоятининг Қадамжой туманидаги Чечме қишлоғи ва Сўх вилоятининг Чашма қишлоғи аҳолиси ўртасидаги можарони ҳал қилиш юзасидан олиб борилган музокаралар якунланди. Натижада икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳудудни биргаликда патрул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси ҳукумати аппарати ахборот таъминоти бўлими хабар қилди.

 

"Ҳодиса рўй берганидан бери Қирғизистон ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтирди ва жойларда зиддиятни камайтириш ва можаронинг авж олишига йўл қўймаслик учун умумий ҳаракатларни амалга оширди ва маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тегишли кўрсатмалар берилди. Томонлар музокараларни бугун, 1 июн куни давом еттирадилар", дейилади хабарда.

 

Таъкидланганидек, ушбу қишлоқларнинг аҳолиси ўртасида жамоат тартибини сақлаш ва чегаралараро ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни кучайтиришга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллий аҳоли можаро жойини тарк етган.

 

"Вазият нисбатан барқарорлашди", дейди ҳукумат вакили.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг