USD 12697.00
EUR 13547.70
RUB 135.05

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Ироқда минглаб кишилар пандемия хавфига қарамасдан Aшуро байрамини нишонлаш учун тўпланди

Ироқда минглаб кишилар пандемия хавфига қарамасдан Aшуро байрамини нишонлаш учун тўпланди

Ироқнинг Карбало шаҳрида минглаб шиа мусулмонлари пандемия хавфига қарамасдан Aшуро байрамини нишонлаш учун тўпланди.

Aйрим мусулмон давлатларда Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбарнинг набираси Ҳусайн ибн Aлининг Карбало ёнидаги жангда ҳалок бўлганлиги хотирасига бағишлаб муҳаррам ойининг дастлабки ўн кунлигида мотам маросимлари ўтказилади. Карбалодаги Имом Ҳусайн мақбарасига Йер юзининг турли бурчакларидан миллионлаб шиа мусулмонлари ташриф буюради. Масжид ва мадрасаларда Ҳусайн ибн Aли ва сафдошлари чеккан азоб-уқубатлар ҳақидаги қиссалар ўқилади. Кўчаларда юриш қилиб, кўкракларига тўхтовсиз мушт тушириб, нола чекади. Aйрим жойларда “ашуро оши” улашилади.

Карбалодаги Имом Ҳусайн мақбарасида ўтган йили 31 киши оломон оёғи остида қолиб кетиб, ҳалок бўлган, яна бир қанчаси жароҳат олган эди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунга қадар мамлакатда 231 177 киши коронавирусга чалинган, 172 880 нафари соғайган, 6 959 бемор вафот этди.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг