USD 12855.93
EUR 13570.72
RUB 128.16

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Бу нимаси? Ўзи кадрлар етишмаётганда янги ишга қабул қилинаётган чет тиллари ўқитувчилари сертификатлари бўлмаса ишга қабул килинмас эмиш!

 
Минглаб таълим фидоийларини хозирги вақтда асосий муоммоларидан бири юқоридаги сарлавхада акс этган масала юзасидан  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарорида бўляпти.

Мазкур Қарорнинг 9-бандида мана бундай талаблар илгари сурилган: ➖биринчиси, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим; иккинчиси, 2022/2023 ўқув йилига қадар давлат олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

Шу талабларга таяниб, айни пайтда чет тили бўйича тегишли дипломи бор шахсларни қўшимча В2 даражадаги миллий сертификати ёки шунга тенг бўлган халқаро сертификати бўлмаса, умумтаълим мактабларига педагог сифатида ишга олишмаяпти. Ундан ҳам бадтари ОТМларда шу пайтга қадар ишлаб келган дипломли ўқитувчиларни камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенг даражадаги халқаро сертификати бўлмаса ишдан бўшатишмоқчи бўлишяпти.

▪️"Таълим тўғрисида"ги қонуннинг 40-моддасига мувофиқ “давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжат, шунингдек нодавлат таълим ташкилотлари томонидан бериладиган Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган таълим тўғрисидаги ҳужжат узлуксиз таълимнинг кейинги тури (даражаси) бўйича ўқишни давом эттириш ёки тегишли мутахассислик ва касб бўйича ишлаш ҳуқуқини беради”. Бу ерда ушбу моддадаги “давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжат” касб бўйича ишлаш ҳуқуқини берадиган ҳужжат сифатида эътироф этилганига алоҳида эътибор бериш керак. Шу жойида менга ўхшаб ўзингизга ўзингиз савол бериб кўринг: қайси бир ҳужжат тури давлат томонидан таълим ҳужжати сифатида алоҳида тасдиқланган? Албатта, ОТМларда чет тили ўқитувчиси мақомини берувчи 4 йиллик бакалавр ёки қўшимча
2 йиллик магистрлик дипломлари. Демак, қонунга кўра ана шу бакалавр ва магистрлик даражасини берувчи дипломлар унинг эгаларига шу йўналишдаги касб ва мутахассислик бўйича ишлаш ҳуқуқини беради.

▪️Энди мазкур Қонуннинг 44-моддасидаги "тегишли маълумоти, касбий тайёргарлиги бўлган ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Магистратурани тамомлаган шахслар ва дипломли мутахассислар ўз мутахассислиги бўйича педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга" деган қоидаларга эътибор беринг. Бу ерда ҳеч қандай тушунарсиз ёки чалғитувчи жумлалар йўқ, аксинча аниқ айтилмоқда: магистратурани тугатган шахслар ва дипломга эга бўлган шахслар ўша дипломларда кўрсатилган мутахассисликлар бўйича бемалол педагог сифатида ишлашлари мумкин.

▪️Меҳнат кодексининг 80-моддасида ишга кирувчи шахс тақдим этадиган ҳужжатлардан бири сифатида “қонунчиликка мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом” кўрсатилган. Биз бу қоидадан ҳам тўғридан-тўғри “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 40 ва 44-моддаларида айтилган ҳамда эгаларига педагог сифатида ишлаш ҳуқуқини берадиган ўша бакалавр ва магистр дипломларини тушунамиз.

Ўзи шундоқ ҳам таълим  муассасаларида чет тиллари ўқитувчилари етишмайди, юқоридаги қарорда кўрсатилган сертификатларга эга мутахассислар сони ҳам жуда кам ҳозирги пайтда. Бунинг устига қонун сифатида “Таълим тўғрисида”ги қонун ва Меҳнат кодекси ҳар қандай ҳолатда ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли қароридан юқори туради.

Таклиф шуки, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сонли қароридаги чет тили ўқитувчилари учун белгиланган қўшимча миллий ёки халқаро сертификатларга оид талаблар ижросини токи бу масала қонун даражасида ҳал қилингунига қадар тўхтатиб туриш керак.Хозирги вақтда  олий таълимни тамомлаган бакалавр даражасидиги дипломга эга бўлган минглаб ёш кадрлар шу карор бўйича ишсиз қолишмоқда.
Минглаб таълим фидоийлари номидан Халқ таълими вазирлигидан бу масала бўйича  босқичма-босқич  ишларни амалга ошириш бўйича ижобий кўрсатма ва таклифларни тез орада  кутиб қоламиз.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг