USD 12844.21
EUR 13508.26
RUB 127.35

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Ўзбекистонда сайлов кампанияси тобора кучайиб бормоқда

Ўзбекистонда сайлов кампанияси тобора кучайиб бормоқда

 

Бугун Президентликка номзодлар кўрсатиш цикли Шавкат Мирзиёевнинг ЎзЛиДеП партиясидан сайловда иштирок этиш учун кўрсатилиши билан якунланди.

 

Энди айтилмаган гап қолмади. Амалдаги президент иккинчи муддат учун сайловда иштирок этади.

 

Нега ҳамма шундай бўлишини кутган эди? Ўзбекистонда яшайдиган одам учун жавоб аниқ. Охирги беш йил ичида мамлакатда оддий фуқароларининг ҳаёти тубдан ўзгарди.

 

Илгари, биз ҳаммамиз "ё шундай бўлади, ё ҳеч қандай" тамойили асосида яшардик ва одамлар улар учун қатъий белгиланган доирада ҳаракат қилишга мажбур эдилар.  

 

Aмалдаги президент одамларда танлов бўлиши мумкинлиги ва бўлиши шартлигини кўрсатди. Собиқ Ўзбекистон ҳаётининг енгиб бўлмайдигандек кўринган кўплаб "даҳшатлари" ўтмишда қолди.

 

Энди давлат хизматчилари, айниқса ўқитувчи ва шифокорлар, талабалар сентябрдан декабргача уларни исталган вақтда “пахтага” олиб кетишлиги мумкинлигидан қўрқмаслар бўлади.

 

Ўз навбатида, фермерларнинг давлат режалари бажарилмаганлиги ҳақидаги даҳшатлари йўқолди. Энди улар нимани ва қандай етиштиришни ўзлари ҳал қиладилар.

 

Пенсионерларда ҳам танлов пайдо бўлди. Энди улар ўз пенсиясини йўқотмаган ҳолда ишлашлари мумкин. Шунингдек пенсияни нақд пулда олиш имконияти мавжуд.

 

Университетларга кираётган ёшлар ҳам кўп қўрқувлардан қутулишди. Ҳужжатларни битта университетга топшириш, аввалгидек, шарт эмас. Энди абитуриентларда танлаш ҳуқуқи мавжуд.

 

Бундан ташқари, олий ўқув юртларида квоталар 3 баробар ошди. Ёшларнинг ўзига бўлган ишончи ортмоқда, олий маълумотга эга бўлиш анча осонлашди.

 

Ўтмишда қолган яна бир "даҳшатли туш" – бу "қора бозор" ва нақд пул билан боғлиқ муаммолар. Aмалга оширилган валюта ислоҳоти, шубҳасиз, биринчи беш йиллик режадаги ислоҳотлар муваффақиятининг ёрқин мисолларидан биридир.

 

Бундан ташқари, у аҳолининг аксарият қисми учун деярли "шоклар"сиз амалга оширилди.

 

Ҳар хил чекловлар олиб ташланиши ва янги имкониятларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ яна кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

 

Aлбатта, ҳеч кимнинг бугунги Ўзбекистонни тўлиқ идеализация қилиб, мақташ нияти йўқ. Бироқ, мамлакатда Мирзиёев шарофати билан бошланган ислоҳотлар ва модернизация йўлидан бошқа йўл йўқ, деган тушунча бор. Ва бу йўлнинг муваффақияти ҳақли равишда ҳозирги президент билан боғлиқ. У натижаларга эриша олишини, белгиланган мақсадлардан четга чиқмаслигини ва олға қадам ташлашга тайёрлигини кўрсатди.

 

Табиийки, одамлар Ўзбекистонда ижобий ўзгаришлар давом этишининг кафолатини айнан Мирзиёев билан боғламоқда.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг