USD 12829.07
EUR 13344.80
RUB 124.91

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Сизнинг саволингизга жавоб

 

 

Сизнинг саволингизга жавоб

Савол: Иқтисодий судларда даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масала қанча муддатда ва қандай тартибда ҳал этилади?

Жавоб: Ўз. Рес. Иқтисодий процессуал кодексининг 152-моддасига мувофиқ, судья даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги, қабул қилишни рад этиш ёхуд қайтариш ҳақидаги масалани даъво аризаси судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай якка тартибда ҳал қилади.

Савол: Қайси ҳолатларда даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш рад этилади?

Жавоб: ИПКнинг 154-моддасига кўра, судья даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:

1) низо судга тааллуқли бўлмаса;

2) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иқтисодий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки ишни юритишни тугатиш тўғрисида ажрими ёхуд фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори ёки келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрими бўлса;

3) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, ҳакамлик судининг иш юритишида айни бир шахслар ўртасида, айни бир предмет тўғрисида ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса;

4) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ҳакамлик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бўлса, бундан иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни рад этган ҳоллар мустасно;

5) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ҳакамлик муҳокамасини тугатиш тўғрисида чиқарилган ажрим бўлса, бундан ҳакамлик судида ушбу низони кўриб чиқиш ваколати мавжуд эмаслиги сабабли ҳакамлик муҳокамаси тугатилганлиги ҳолати мустасно.

Даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ажрим бекор қилинган тақдирда, даъво аризаси судга дастлабки мурожаат қилинган кунда берилган деб ҳисобланади.

Савол: Қандай асосларга кўра даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади?

Жавоб: Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асослари Ўз. Рес. Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасида кўрсатилган бўлиб, унга кўра Суд қуйидаги ҳолларда даъво аризасини кўрмасдан қолдиради, агар:

1) фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса;

2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ушбу низони ҳакамлик судига кўриш учун топшириш тўғрисидаги келишуви мавжуд бўлиб, ҳакамлик судига мурожаат қилиш имконияти бой берилмаган бўлса ва агар ишнинг иқтисодий судда кўрилишига қарши бўлган жавобгар низонинг мазмуни бўйича ўзининг биринчи аризасидан кечиктирмай низони ҳакамлик судининг ҳал қилувига ўтказиш тўғрисида илтимоснома берса;

3) даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;

4) қонун ҳужжатларига ёки шартномага кўра қарз банк ёки бошқа кредит ташкилоти орқали ундириб олиниши керак бўлишига қарамай, даъвогар жавобгардан қарзини ундириб олиш учун банкка ёхуд бошқа кредит ташкилотига мурожаат этмаган бўлса;

5) даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса;

51) даъвогар низони жавобгар билан медиация тартиб-таомилини амалга ошириш орқали ҳал қилиш тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса; 

52) медиация тартиб-таомилини амалга ошириш ҳақида илтимоснома билан арз қилган тарафлар уни амалга ошириш муддати тугаганидан сўнг суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаса; 

53) тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса;

6) даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса;

7) юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ариза кўрилаётганда ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиққанлиги аниқланса;

8) даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса;

9) жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса.

Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тартиби (ИПК 108-модда)

Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.

Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш оқибатлари (ИПК 109-мод.)

Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.

Савол: Қандай асосларга кўра иқтисодий судда иш юритиш тугатилади?

Жавоб: Иш юритишни тугатиш асослари Ўз. Рес. Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддасида кўрсатилган бўлиб, унга кўра Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тугатади, агар:

1) иш судга тааллуқли бўлмаса;

2) фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан иқтисодий суд томонидан чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш рад этилган ҳоллар мустасно;

3) ҳакамлик судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий тарзда ижрога қаратиш юзасидан ижро варақасини беришни рад этган ҳоллар мустасно;

4) ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса;

5) ишда тараф ҳисобланган фуқаронинг ўлимидан сўнг низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса;

6) даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса;

7) келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса;

8) даъвогар жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, бунда шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган ва бундай тартибни қўллаш имконияти бой берилган бўлса;

9) тўпланган материаллар йўқотилган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш учун етарли бўлмаса.

Иш юритишни тугатиш тартиби ва оқибатлари (ИПК 111-модда)

Иш юритишни тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради.

Суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек ушбу Кодекс 110-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолда, яъни иш судга тааллуқли бўлмаса давлат божини бюджетдан қайтариш ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади.

Ажримнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.

Иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Иш юритиш тугатилган тақдирда айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга такроран мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.

МЎМИНЖОН УМАРОВ,

Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг