USD 12829.07
EUR 13344.80
RUB 124.91

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Дафтар нима?

 

Дафтарлар нима?

 

Аҳолининг муҳтож қатламини моддий ва номоддий қўллаб-қувватлашни тизимли амалга ошириш мақсадида жойлардаги 4 та сектор (ҳоким, прокурор, ичкиш ишлар ва солиқ), маҳалла органлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари билан биргаликда эҳтиёжманд, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати “Темир дафтар” ташкил этилди.

“Темир дафтар”– бу оилаларни камбағалликдан чиқариш, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир бўлган, оилаларни бандлигини таъминлаш ҳамда доимий даромад манбаи яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олинган оилалар қайд этиладиган “saxovat.argos.uz” электрон дастури орқали амалга оширилади.

“Темир дафтар”га киритиш– Секторлар раҳбарлари томонидан маҳалла органлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари билан биргаликда уйма-уй юриб оилаларнинг моддий ва турмуш шароитини ҳар томонлама ўрганган ҳолда сектор котиби томонидан “saxovat.argos.uz” электрон базасига киритилади. Рўйхатга эҳтиёжманд оилаларнинг қуйидаги тоифалари киритилади:

- меҳнатга лаёқатсиз ногиронлари ва сурункали касалликка чалинган аъзолари мавжуд бўлган оилалар;

- якка-ёлғиз кексалар, бевалар ва ўзгалар қарамоғига муҳтожлар;

- 5 ва ундан ортиқ фарзандли оилалар;

- карантин чоралари натижасида даромад манбаини йўқотганлар;

- ҳақиқатда эҳтиёжманд, ночор ва моддий кўмакка муҳтожлар.

“Темир дафтар”дан чиқариш - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Короновирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг “Вақтинчалик тартиби”га асосан “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда даромад манбаини яратиш чоралари кўрилади.

“Темир дафтар”га 592 минг оила ва уларнинг 2,5 млн. нафар аъзоси, шундан 602,7 минг нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз оила аъзолари киритилиб, “вақтинчалик тартиб” асосида 2020 йил 1 декабрь ҳолатига 527,4 минг нафар (жамига нисбатан 87,5 %) меҳнатга лаёқатли аъзолар бандлиги таъминланган.

Шу билан бирга, бандлиги таъминланиб, даромад манбаи яратилган 386,4 мингта (65%) оила “темир дафтар” рўйхатидан чиқарилган.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 30 июль кунги ПФ-6038-сон Фармонлари билан “темир дафтар” ҳақиқатда муҳтож, ночор ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида:

дастлаб, Қурбон Ҳайити байрами арафасида 182 мингдан ортиқ оилага 154 млрд.сўм моддий ёрдам ажратилди;

кейинги босқичда, август ойида жон бошига 220 минг сўмдан 

280 минг оилага 260 млрд.сўм бир марталик моддий ёрдам ажратилди;

тез тиббий ёрдам бригадаларининг 41 мингдан ортиқ ходимларига бир марталик пул мукофотлари учун

141 млрд.сўм маблағ ажратилди;

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” ҳайрия жамоат фондига жамиятимизда тинчлик, дўстлик меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этиб келаётган диний соҳа вакилларини қўллаб қувватлаш учун 150 млрд.сўм маблағ ажратилди;

Шу билан бирга, кекса ёшдаги ҳамда ногиронлиги бор шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил 

1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 10 фоизга оширилди.

Бундан ташқари, учинчи босқичда, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож “темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига, ногирон ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган жами 845 минг нафардан ортиқ болаларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан жами 422 млрд. сўм бир марталик ёрдам тўловлари тўлаб берилди.

Тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлашнинг жорий йилдаги тўртинчи босқичи сифатида жойларда ҳокимлар томонидан “Саховат ва кўмак” жамғармасига захира маблағларини жамғариш ишлари давом эттирилмоқда.

II. Камбағал оилаларнинг доимий даромад манбаини яратиш, инсон капитали сифатини ошириш ҳамда тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаш каби 3 воситадан фойдаланилмоқда.

Биринчи восита:камбағал аҳолининг доимий даромад манбаини яратиш:

а) “Оилавий тадбиркорлик” дастурларини қамров даражаси оширилмоқда;

б) аҳоли томорқаларини ривожлантиришга, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ва бошқа соҳаларда кооперативларга жалб қилинадиган шахсларнинг аъзолик бадалига, меҳнат органлари йўлланмаси билан ишга оладиган иш берувчиларга субсидиялар ажратилмоқда;

Масалан, Наманган вилоятида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаларига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида “Бир жойда - минг оила иссиқхонаси” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳа орқали Наманган туманида 38 минг хонадоннинг 1,5 минг гектар экин майдонларида иссиқхоналар ташкил этиш учун 50 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.

Лойиҳа доирасида “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида бир жойда экспортбоп сифатли маҳсулот етиштирилиб, камбағал оилалар доимий даромад манбаларига эга бўлмоқда. 

Ҳозирда мазкур лойиҳа доирасида Чортоқ туманидаги 800 та камбағал оилалар аъзоларининг бандлиги таъминланган.

Иккинчи восита: инсон капитали сифатини ошириш:

Камбағал аҳолини қўллаб-қувватлашда дастлабки босқичларда асосан имтиёзли кредитлар ва тўғридан-тўғри молиявий ёрдам бериш механизмига урғу берилди. Яъни камбағал аҳолининг тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва касб-ҳунарга ўқитиш кейинги босқичдаги ишларнинг муҳим йўналиши сифатида белгилаб олинди.

а) касб ва ҳунарга ўқитишда мономарказларни ташкил этиш, устоз-шогирд анъанасини тиклаш ва кенгайишини рағбатлантириш, “World skills” стандартларини амалиётга жорий этиш;

б) ўқитиш ишларига нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ҳамда хусусий секторни кенг жалб этиш; 

Масалан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ҳудудларда ишсиз камбағал аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган ўқув курслари ташкил этиш учун 35,5 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.

в) Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этиш орқали бизнес ва тадбиркорлик кўникмалари бўйича қисқа муддатли ўқув курслар қамров даражаси оширилмоқда.

Учинчи восита: камбағал оилаларга тўғридан-тўғри моддий ва номоддий ёрдам кўрсатиш:

III. Кейинги яна бир муҳим йўналиш – бу зарур ижтимоий ҳимоя тизимини шакллантириш бўлиб ҳисобланади.

Камбалликни қисқартиришда кам даромадли ва эҳтиёжманд аҳолини ўз вақтида моддий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб – қувватланилиши:

бир томондан, камбағалликнинг юзага келишини олдини олишга хизмат қилса;

иккинчи томондан, ушбу қатламдаги аҳолининг тезроқ оёққа туриб кетиши ва камбағғликдан чиқишига имкон яратади. Аксинча ўз вақтида кўрсатилмаган ёрдам ижтимоий вазиятни мураккаблаштириб муаммони бир неча баробар катталашувига олиб келиши мумкин.

Ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштиришда “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри”ни амалиётга жорий этиш ҳам муҳим ўрин эгаллайди.

Жорий йилда Сирдарё вилоятида бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ҳамда давлат томонидан бошқа ижтимоий ёрдамларни тайинлаш ва тўлашнининг автоматлаштирилган механизми – “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри”ни амалиётга жорий этиш масаласи тажриба лойиҳаси муваффақиётли синовдан ўтди.

Бугунги кунда, Ягона ижтимоий ҳимоя реестри водийнинг 3 та вилоятлари, Жиззах ва Бухоро вилоятларида синовдан ўтказилмоқда.

IV. Жамият бошқарувида ўзига хос анъана ва қадриятлар асосида шаклланиб келган, миллатимиз менталитети ва халқимиз турмуш тарзи тамойилларини ўзида мужассам этган маҳалла тизими бугунги кунда  ҳар томонлама ривожланиб бормоқда. Президентимиз ташаббуси билан ушбу ижтимоий институт мақоми мутлақо юқори даражага олиб чиқилиб, мамлакатимизда янги – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. 

Вазирлик фуқаролар йиғинларини фаолиятини ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланиб, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлиқ ижро этилишини таъминлаб келмоқда. 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги энг халқчил ва одамларга энг яқин давлат органи, шунингдек, кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида янги тизим сифатида халқимиз кўнглидан муносиб жой олиб келмоқда. 

Вазирлик ва унинг ҳудудий тузилмалари аҳоли муаммолари билан ишлаш, жамиятда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар бўйича жамоатчилик назоратини амалга оширишда маҳаллалар мавқеини юксалтиришда муҳим таянч воситасини бажараётгани билан катта аҳамиятга эгадир. Шунингдек, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли жиноятчиликларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан узвий ҳамкорлик қилиб келмоқда. 

Мазкур янги тизимнинг амалиётга жорий этилиши натижасида турли оилавий низолар ва ажралишларнинг юзага келиши сезиларли даражада камайди. Биргина жорий йилнинг ўтган даври мисолида бу борада амалга оширилган ишлар таҳлили бунда яққол акс этиб турибди. 

Масалан, шу вақтга қадар тизим ходимлари томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ажралиш ёқасига келиб қолган 16 818 та оила яраштирилди, 11 725 та оиланинг никоҳи қонунийлаштирилди, оилавий ажралишлар 3 230 тага камайди.

Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида аниқ механизмлар ишлаб чиқилди. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муносиб ҳимоялашда ҳам вазирлик томонидан кўплаб амалий ишлар йўлга қўйилди. 

Жумладан, жорий йилда биринчи маротаба амалиётга жорий этилган янги тизим орқали 18 628 нафар хотин-қизларга олий таълим муассасаларига грант асосида танловда иштирок этишлари учун тавсияномалар берилди, шундан 950 нафари грант асосида ўқишга қабул қилинди.

Вазирлик хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оила вакилларига ғамхўрлик кўрсатишда асосий давлат сектори сифатида майдонга чиқди.

Бу борада Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича янги тизим ҳисобланадиган — “Аёллар дафтари”ни шакллантирилиб, унга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз хотин-қизларни киритиш орқали муаммоларини ҳал этиш бўйича бир қатор аниқ амалий чоралар олиб борилмоқда. 

Шу вақтга қадар Вазирлик томонидан жойларда шакллантирилган Ишчи гуруҳлар ёрдамида  30 ёшдан юқори бўлган жами 1 миллион 16 минг 507 нафар хотин-қиз билан яккама-якка суҳбат ўтказилди. 

Маҳаллаларда яшовчи аёллар билан олиб борилган суҳбатлар, улар билан олиб борилган самимий суҳбатлар асосида 214 минг 398 нафар ишсиз аёлнинг ишлаш истаги борлиги аниқланди. Мулоқотлар жараёнида 83 704 нафар ногирон хотин-қизлар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит олишда ёрдам сўради, 56 319 нафари эса касб-ҳунарга ўқиш хоҳишини билдирди.

Мазкур аниқланган таклифлар асосда ҳозирга қадар Вазирлик томонидан 11 минг нафар хотин-қизларга банклар томонидан 1 трлн сўмдан ортиқ кредитлар ажратишга кўмаклашилди. Шунингдек, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 3 335 нафар хотин-қизларнинг кичик бизнес лойиҳалари учун 70 млрд 922 млн сўм миқдорида маблағ ажратилди.

Хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида 20 696 нафар аёллар тикувчилик, пазандачилик, тадбиркорлик кўникмалари каби йўналишлар бўйича ўқув курсларида ўқитилди, 4 873 нафар хотин-қизлар тажрибали уста-ҳунармандларга бириктирилди ва касб-ҳунарга ўргатилди.

Шунингдек, оғир ижтимоий шароитда яшаётган 1 127 нафар хотин-қизларга уй-жой сотиб олиш учун Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 19 млрд 426 млн сўм миқдоридаги бошланғич бадаллар тўлаб берилди, шунингдек, ногиронлиги бўлган 1 383 нафар аёлларга 1,2 млрд сўмдан ортиқ маблағлар эвазига реабилитация воситалари берилди.

Бундан кўриниб турибдики, юртимиздаги ҳар бир аёлнинг ўз ҳаётий мақсадлари, режалари борки, мана шундай яккама-якка суҳбатлар асосида уларнинг бу орзу-умидлари ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлиш мумкин. Мазкур тамойиллар ҳамда олинган маълумотлар асосида, Вазирлик бу йўналишлардаги ўзининг кейинги йилларга мўлжалланган иш режалари ва дастурларини шаклантириб бормоқда.

Жорий йилда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалиши ортидан юзага келган пандемия Вазирликни халқимизга яна бир қадар яқинлаштира олди, дейиш мумкин.

Пандемия даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, “темир дафтар” ва бу орқали эҳтиёжманд аҳоли қатламини камбағалликдан чиқариш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан энг мақбул ва самарали механизмлар ишлаб чиқилди.

Ана шу муҳим ташаббуслардан бири сифатида Давлатимиз раҳбарининг тегишли кўрсатмаси асосида Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари қошидаташкил этилган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари орқали 733 210 нафар карантин даврида ишсиз қолган, доимий даромад манбаини йўқотган ва эҳтиёжманд аҳоли вакилларига 85 млрд 351млн сўм миқдорида озиқ-овқат ва бошқа ижтимоий ёрдам маҳсулотлари етказиб берилди.

Мамлакат миқёсида камбағалчиликни камайтириш бўйича эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича маҳаллаларда янги иш тизими — “темир дафтар”юритила бошланди. Бунда ҳар бир маҳалла, қишлоқ, шаҳарча ва овул фуқаролар йиғинидаги эҳтиёжманд оилаларни камбағилликдан чиқариш мақсадида оилалар билан манзилли ва мақсадли иш олиб борилди.

Мазкур ташаббуснинг яна бир асосий мақсадларидан бири, “темир дафтар”га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосининг бандлиги таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш ишлари олиб борилмоқда. 

Шу кунга қадар камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “темир дафтар” тизими асосида 600 минггаяқин муҳтож оилага моддий ёрдамлар кўрсатилди. “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 479 минг 400 та оилага моддий ёрдамлар кўрсатилиши ташкиллаштирилди. Вазирликнинг “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаси ҳисобидан 2 млрд.30 млн. сўм маблағлар кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тариқасида берилди. 

 “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларига кийим-бош ва ўқув қуроллари сотиб олиш учун 253 833 та кўмакка муҳтож оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган 512 626 нафар фарзандларига 256 млрд.313 млн. сўм миқдорида моддий ёрдамлар берилди.

Ҳозирга қадар кам таъминланган 174 минг 258 та оила "Темир дафтар"дан чиқарилди. Уларнинг янги иш ўринларида мунтазам меҳнат қилиши, эгаллаган касб-ҳунарлари бўйича зарур кўникмаларга эга бўлиши учун фуқаролар йиғинлари ташаббуси билан секторлар ва маҳаллий ҳокимликлар ҳамроҳлигида доимий назорат ишлари олиб борилмоқда.  

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фуқароларнинг тизимга оид барча мурожаатларини тезкор равишда ҳал этиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Мазкур мақсадлар, мурожаатлар билан ишлашда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадидаВазирлик ҳузурида 1146 қисқа рақамли “Сall-centre” марказиишга туширилди. Ҳозирга қадар мазкур марказ орқали 10 минга яқин аҳоли мурожаатлари қабул қилинди ҳамда ўрнатилган тартибда ижрога йўналтирилди.  

Аҳоли бадлигини таъминлашда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда кўплаб ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирга қадар ушбу ҳамкорлик натижасида 797,1 мингнафар фуқаронинг бандлиги таъминланди, 508,2 мингнафари жамоат ишларига жалб қилинди, 57,1 минг ортиқ шахсга ишсизлик нафақалари тўлаб берилди. Шунингдек, 178,8 минг нафар аҳолини ўзини-ўзи банд қилишга кўмаклашилди, 69 мингдан ортиқ аҳоли ҳунармандчилик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, томорқа билан шуғулланиш каби йўналишларга жалб этилди.

Вазирлик томонидан 139 та маҳалла биносида аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилди. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 90 200 нафар фуқарога кредит олишга, 41 230 нафарига субсидиялар ажратишга кўмаклашилди.

Бир сўз билан айтганда, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги одамларнинг дарду-ташвишларга шерик бўлиш, уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этишда уларга яқиндан кўмак бериш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида давлатимизнинг энг муҳим таянч органи сифатида фаол иш олиб бормоқда.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг