Ёшлар учун амалий дарс
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь кунидаги Олий Мажлисига юборган мурожаатномаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 27 февраль кунидаги “Йўл харитаси”нинг ёшларга оид бандининг ижроси ҳамда тизимда малакали номзодлар заҳирасини шакллантириш мақсадида Наманган Давлат университети юридик факультети талабалари билан илмий-амалий учрашув ташкил этилди.
Учрашувда жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди раиси Бахтиёр Таваккалов, жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди судьяси Наргиза Шариповалар иштирок этишди.
Тадбирни юридик факультет декани Б.Талапов кириш сўз билан очиб, сўзни Б.Тавакаловга берди. Суд раиси сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда сайлов жараёни ҳар қандай мамлакатлардаги каби бир-бирини тўлдириб ва алмаштириб борувчи бир қанча босқичлардан иборат эканлигини таъкидлади.
Сайлов жараёнининг босқичлари дeганда, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун бeлгиланган даврлар тушунилади. Улар доирасида қонунларда кўзда тутилган сайлов ҳаракатлари, шунингдeк, сайловчилар ва сайловнинг бошқа иштирокчилари ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминловчи сайлов тартиб-таомиллари амалга оширилишига алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, сайлов қонунчилигини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик масалалари бўйича батафсил маълумот берди.
Шундан сўнг, Н.Шарипова сўз олиб жиноят кодексида белигланган ярашув институтининг мазмун-моҳияти ҳақида талабаларга тушунтириш берди ва талабаларнинг суд муҳокамасининг ошкоралиги юзасидан амалий кўникмаларини шакллантириш ва амалиёт дарс сифатида сайёр суд мажлиси ташкил қилиниб, унда жиноят кодексининг 661-моддаси билан боғлиқ иш кўриб чиқилди.
Шу билан биргаликда Н.Шарипова Университет докторантлари даврасида коррупциоген ҳолатларни олдини олиш юзасидан хусусий ажрим муҳокамаси ўтказиб, келгусида бундай жиноятларни олдини олиш ва унга қарши курашишда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида фикр алмашилди.
Наманган вилоят суди жамоатчилик
ва ОАВ билан алоқалар бўлими