USD 12844.21
EUR 13508.26
RUB 127.35

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

40 нафарга яқин фуқаролар инсонпарварлик тамойили асосида муддатидан олдин жазодан озод қилинди

Мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосига қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, адолатлилик ва айбсизлик презумпцияси каби конституциявий принциплар пойдевор қилиб қўйилган.

Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, одил судловни самарали таъминлаш, судлар мустақиллигини амалда таъминлаш бўйича бир нечта фармон ва қарорлар қабул қилинди, бундан ташқари суд-ҳуқуқ тизимини босқичма-босқич ислоҳ қилиш, 2017-2021 йилларда мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида ҳам белгилаб қўйилди. 

Таъкидлаш жоизки, унда суд ҳокимиятининг фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда муҳим ўрин эгаллаши  халқаро ҳужжатларда белгилаб ўтилганлигини, ушбу ҳужжатларда ҳар бир фуқаро ўзининг асосий ҳуқуқлари бузилса, судга мурожаат қилиши, судлар эса мустақил ва беғараз бўлиши белгилаб қўйилган. Мамлакатимизда бугунги кунда кечаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида қонунчилигимиз нормалари халқаро стандартларга мослаштириш  тенденцияси  натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиққани халқаро экспертлар томонидан эътироф этилмоқда.

Олиб борилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликкка етказиш ва қонунчиликдкаги ўзгартиришларни тушунтириш мақсадида Наманган шаҳар судида фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда, Президентимиз томонидан 2020 йил 24 июль куни “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга мувофиқ, суд-ҳуқуқ тизимида  2021 йил 1 январьдан эътиборан уч йўналишдаги судлар негизида ягона суд ташкил этилиб, вилоят суди раиси ва ҳар бир йўналиш бўйича ўринбосар лавозими, фуқаролик, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича ҳайъатлар ташкил этилганлиги,  ортиқча суд босқичларини бекор қилиниб «бир суд - бир инстанция» тамойили жорий этилганлиги тўхталиб, бундай тамойил инсон манфаатлари ҳимояси хизмат қилиши таъкидланди.

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди раиси Б.Таваккалов сўз олиб, суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан ва 2021 йилда Сенат томонидан мақулланган Жиноят ва Жиноят процессуал кодексига киритилган ўзгартиришларни мазмун-моҳиятини фуқароларга тушунтириб берди.

Тадбир давомида судьялар томонидан очиқ суд мажлиси ўтказилди. Унда инсонпарварлик тамойили асосида судлар томонидан тайинланган жазоларни ўташ  даврида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилган, зиммаларига юклатилган вазифага масъулият билан ёндашган, тузалиш йўлига қатъий ўтган 40 нафарга яқин шахслар муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилиниб, айримларининг жазолари енгилроғи билан алмаштирилди. 

Жумладан, Т.Жалоловага 2018 йилда Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг томонидан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. У жазо ўташ тартибини бузгани учун тайинлаган жазо 2018 йилда суд томонидан озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилган.

2019 йилда жазони ижро этиш муассаси Т.Жалолованинг жазо ўташ тартибини бузмаганлиги, наъмунали ҳулқи, муассаса ички тартиб интиозомига тўлиқ риоя қилганлигини инобатга  олиб ЖИБ Зангиота туман судига унинг ўталмай қолган 1 йил 11 ой озодликдан махрум қилиш жазосини Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан ҳар ойлик даромадининг 25 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш жазосига алмаштириш тўғрисида тақдимнома киритган ва унинг жазоси алмаштирилиб, 2020 йилда Наманган шаҳар ИИО Пробация бўлимига ҳисобга олинган.

Аммо, Т.Жалолова ишга кириб даромад топишда ва жазони ўташ учун даромаддан давлат фойдасига тўлов қилишда қийналади. Шундан сўнг Наманган шаҳар ИИО пробация бўлимига қарамоғида фарзандлари борлигини, оилавий шароити оғирлигини маълум қилиб, ахлоқ тузатиш жазосини бошқа енгилроқ жазога алмаштириб беришни сўраб мурожаат қилган.

Шундан сўнг Наманган шаҳар Пробация бўлими жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судига Жиноят кодексиннг 46-моддасига асосан назорат остидаги Т.Жалолованинг жазосини бошқа жазога алмаштириш бўйича тақдимнома киритади.

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан ушбу тақдимнома кўриб чиқилиб, Т.Жалолованинг важларини инобатга олиб, унинг ўталмай қолган 1 йилу 8 ой жазосини шу муддатга, жамиятдан ва оиласидан ажратмаган ҳолда жозини ўташни белгилаб чеклов жазосига алмаштиради.

Шунингдек, М.Сулейманов 2018 йилда Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида, 189-моддасида, 190-моддаси 2-қисми “б” бандида ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноят содир этганликда айбланиб, ушбу кодекснинг 57,59,61-моддалари тартибида 3 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган ва Давлат солиқ идорасига 113 миллион ундириш белгиланган.

У Жазони тартибли ва наъмунали ўтагани учун 2019 йтлда жиноят ишлари бўйича Зангиота туман суди томонидан Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йилу 7 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ҳудди шу муддатга ҳайлик даромадининг 25 фозини давлат фойдасига ушлуб қолиш шарти билан аҳлоқ тузатиш жозосига алмаштирилган ва шу йили Наманган шаҳар ИИО Пробация бўлимига ҳисобга олинган. М.Сулейманов ахлоқ тузатиш жазосини “Наманган китоб Олами” МЧЖда ўтаган. 

У жозни ўташ вақтида интизомий жавобгарликка тортилмаганлиги, тузалиш йўлига тўлиқ ўткаганлиги, жамоат тартибини бузмаганлиги ва доимий ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этаганлиги учун Наманган шаҳар ИИО пробация бўлими томонидан ЖИБ Наманган шаҳар судига М.Сулаймоновни ўталмай қолган 11 ой 15 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан шартли равишда озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритган.

Судда М.Сулайманов қилган ишидан ўзига тўғри хулоса чиқариб олгани ва тўғри йўлга ўтганлигини тақидлаб келгусида Давлат солиқ идорсига етказилган зарарни ишлаб қоплаб беришини айтди.

Шундан сўнг ишни кўриб чиқиб М.Сулаймановни шартли равишда жазодан озод қилиш тўғрисида ажрим чиқарди.

Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга бундай инсонпарварлик тамойили мамлакатимизда қонун устуворлигини ва ижтимоий адолатни таъминлаш билан бирга фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.

Хулоса қилиб айтганда, соҳада олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар туфайли фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тўла таъминланмоқда.

 

Наманган вилоят суди жамоатчилик 

ва ОАВ билан алоқалар бўлими

 

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг