USD 12768.30
EUR 13960.86
RUB 131.15

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

НАМАНГАНДА “ТЕМИР ДАФТАР”ГА КИРИТИЛГАН ҲАР ОИЛА АЪЗОСИ УЧУН 220 МИНГ СЎМДАН ЁРДАМ ПУЛЛАРИ ТАРҚАТИЛМОҚДА

 

Юртимизда айни пандемия даврида аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламлари, қийналган ва ночор оилаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 30 июлдаги фармонига кўра,

 Наманган вилоятида “темир дафтар”га киритилган 18 мингдан зиёд оилаларнинг 78 минг 700дан ортиқ аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик нақд моддий ёрдам пулини 11 август куни вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан кўрсатишга 17 миллиард 300 миллион сўм маблағ манзилли равишда эҳтиёжманд оилаларга тарқатилмоқда. Бу ҳар бир оилага ўртача 1 миллион 300 минг сўмга тўғри келади.

Шунингдек, яқинда муқаддас Қурбон Ҳайити байрами арафасида вилоят бўйича 10 202 та оиланинг 13 263 нафар аъзосига 10 миллиард сўм моддий ёрдам пуллари тарқатилган эди. Бунда, ҳар бир оилага 1 миллион сўмдан хайрия маблағи кириб борди.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг