USD 12640.21
EUR 13559.15
RUB 137.02

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш киритилади

 

Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни жадаллаштириш борасида истеъмолчиларга шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш мўлжалланмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарорига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилади.

“Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор 1-иловаси (Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари) 4-1-банд билан тўлдирилади.

Унга кўра, маиший истеъмолчиларга Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган ҳисобга олиш асбобларини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш ҳудудий электр тармоқлари корхоналари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан тақдим этилган электр энергиясини ҳисобга олиш прибори, маиший истеъмолчиларга маъқул бўлмаса ёки улардаги мавжуд шарт-шароитларни инобатга олган ҳолда ўрнатиш учун мос келмаса, истеъмолчилар электр энергиясини ҳисобга олиш приборини ўз хоҳишига кўра танлаш ҳуқуқига эга.

Бунда, маиший истеъмолчи “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Давлат синовларидан ўтказилган ва тури тасдиқланган ёки метрологик аттестациядан ўтказилган Ўлчаш воситаларининг давлат реестрига киритилган, шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан ўрнатилаётган, аниқлик даражаси бир хил бўлган электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган бошқа турдаги электр энергиясини ҳисобга олиш приборини ўз маблағлари ҳисобидан харид қилади, даврий давлат қиёсловидан ўтказади ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан бепул ўрнатилади, пломбаланади ва рўйхатдан ўтказилади.

2-иловада (Табиий газдан фойдаланиш қоидалари) 70-банд янги таҳрирда баён этилади.

Унга кўра, истеъмол қилинган табиий газни ҳисобга олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги ёки Ўзбекистон Республикасининг ўлчов воситаси турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатига эга бўлган ҳудудий бўлинмалар томонидан рўйхатдан ўтказилган Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ТГҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш приборлари қўлланилади.

Маиший истеъмолчиларга Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган ҳисобга олиш приборларини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш газ таъминоти ташкилоти маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Газ таъминоти ташкилоти томонидан тақдим этилган табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш прибори, маиший истеъмолчиларга маъқул бўлмаса ёки улардаги мавжуд шарт-шароитларни инобатга олган ҳолда ўрнатиш учун мос келмаса, истеъмолчиларга табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини ўз хоҳишига кўра танлаш ҳуқуқи тақдим этилади.

Бунда, маиший истеъмолчи “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Давлат синовларидан ўтказилган ва тури тасдиқланган ёки метрологик аттестациядан ўтказилган Ўлчаш воситаларининг давлат реестрига киритилган, шунингдек газ таъминоти ташкилоти томонидан ўрнатилаётган, аниқлик даражаси бир хил бўлган табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган бошқа турдаги табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини ўз маблағлари ҳисобидан харид қилади, даврий давлат қиёсловидан ўтказади ҳамда газ таъминоти ташкилоти томонидан бепул ўрнатилади, пломбаланади ва рўйхатдан ўтказилади.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг