USD 12654.57
EUR 13483.44
RUB 135.26

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг санаси маълум бўлди

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва вақтинчалик чемпион Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг 24 октябрь куни бўлиб ўтади. Жанг Абу-Даби шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда.

«Жанг албатта ўтказилади. Ҳабиб Гэтжи билан 24 октябрда тўқнашади. Отасининг ўлими туфайли Нурмагомедовга ҳозир жуда оғир, чунки у отасини қаҳрамон деб биларди, уларнинг муносабатлари жуда яқин бўлган», дея Дэйна Уайтнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда CNN.

Мазкур жанг аввалига 19 сентябрь кунги UFC 253 мусобақасида бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бироқ россиялик яккакурашчининг отаси Абдулманап Нурмагомедовнинг ўлими сабаб беллашув қолдирилганди.

Аввалроқ Нурмагомедов Доғистон раҳбари Владимир  Василев билан суҳбатда отаси ва мураббийи Абдулманап Нурмагомедовнинг Республикада спорт иншоотларини қуриш режаларини амалга ошириш ниятини маълум қилганди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг эса шу пайтгача 5 марта бекор қилинган.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг