USD 12694.96
EUR 13508.71
RUB 134.66

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Матбаа фаолияти қандай рўйхатга олинади?

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июндаги “Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 401-сонли қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисида Низом”га мувофиқ хабардор қилиш тартиби қуйидагича:

 

1-босқич. Хабардор қилувчи Матбаа фаолиятини ташкил этиш ва ваколатли давлат органини хабардор қилиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ўз хоҳишига кўра ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

2-босқич. Давлат хизматлари маркази ходими ваколатли давлат органига юбориш учун хабарномани 10 дақиқа мобайнида тўлдиради ва хабардор қилувчи хабарномани тасдиқлайди.

ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда ваколатли давлат органини хабардор қилиш мақсадида автоматик тарзда хабардор этувчи хабарномани тўлдиради ва тасдиқлайди.

3-босқич. Давлат хизматлари маркази ходими ваколатли давлат органига хабарномани 10 дақиқада юборади.

Хабарнома ЯИДХП орқали автоматик тарзда ваколатли органга юборилади

4-босқич. Ваколатли давлат органи ходими хабарномани олган куни хабарномада кўрсатилган маълумотларни давлат реестрига киритади. 

5-босқич. Ваколатли давлат органи хабардор қилувчининг хабарномаси қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқномани хабарномани олган куни Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП марказига юборади.

6-босқич. Давлат хизматлари маркази 10 дақиқа мобайнида тасдиқномани хабардор қилувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда хабардор қилувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Тасдиқномани автоматик тарзда ЯИДХП орқали электрон шаклда олади.

Мазкур Низомнинг 16-бандига кўра, Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш учун йиғим ва давлат божи ундирилмайди.

Изоҳ:

ЯИДХП - Ягона интерактив давлат хизматлари портали. 

Хабардор қилувчи - Матбаа фаолиятини бошлаган юридик шахс.

Ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги.

Жисмоний шахслар матбаа фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги тадбиркор сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари лозим.

Наманган вилояти Ахборот ва оммавий

коммуникациялар бошқармаси.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг