USD 12646.56
EUR 14461.34
RUB 160.88

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"

МТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе ва ҳужумчи Элдор Шомуродов Қатарга қарши баҳсдан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди.
"Биринчи навбатда, муҳтарам президентимиз бошчилигида халқимизни ғалаба билан табриклайман. Қўшалоқ байрам бўлди. Эртага яхши ўйин бўлишини кутяпман. Насиб бўлса, чиройли ўйин намойиш этиб, мухлисларни хурсанд қиламиз", – деди Тимур Кападзе Қатарга қарши учрашувдан олдин.

"Тарихий натижа билан барчани табриклайман. Эртага қизиқарли ўйин бўлади. Мухлисларимизни чиройли ўйин ва ғалаба билан хурсанд қиламиз деган умиддаман", – дея айтиб ўтди Элдор Шомуродов эртанги баҳсдан олдин.

- БААга қарши ўйинда кўп куч сарфланди. Ҳиссиётлар, жароҳатлар ва кўп энергия йўқотилди. Мана шу омилларни ҳисобга олган ҳолда, Қатарга қарши тайёргарликдан қанчалик кўнглингиз тўлди? Жамоада жароҳатлар бор...
- Футболда жароҳатларсиз иложи йўқ. Қараймиз, ким тайёр. Кайфият ва руҳий ҳолат яхши. Эртанги учрашувда ҳам ҳаммаси яхши бўлиши керак. Кеча ва бугун тайёргарлик кўрдик. Бугун ҳам сўнгги машғулотимиз бор. Эртанги учрашувда барчаси яхши бўлиши керак.
- Эртанги учрашувдан олдин таркибда йўқотишлар борми?
- Бор. Ҳозир ҳам шуни айтдим. Остон Ўруновда жароҳат бор. Шукуровда ҳам кичик жароҳат бор. Отабекни бугунги машғулотда синаб кўрамиз. Қолган барча футболчилар учрашувга тайёр.

- Элдор Шомуродовга савол. Бир неча кундан буён тарихий натижа нишонланмоқда. Жамоа таркибидаги футболчилар ҳали нималар қилиб қўйганимизни тушуниб ета олмадик деб айтиб ўтди. Нимага эришганимизни ҳис қила оляпсизларми? ЖЧга чиқдик деган ҳиссиёт футболчиларда бор ва биз энди янги даражадаги терма жамоа эканлигимиз англаб етилдими?
- Бу катта натижа. Тўғриси, ҳали нишонлашга вақт бўлгани йўқ. Барча хурсанд, аммо эртага ҳам ўйин бор. Футболчиларнинг фикрида эртанги баҳс ҳам бор. Мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаймиз ва улар биздан ғалаба кутишади. Улар биздан натижа кутишади. Шу сабабли эртанги ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Қатарни мағлуб этиб, қўшалоқ байрам қилиб нишонлаймиз.
"Футбол шуниси билан ҳам қийин. Ваҳоланки, битта ўйинда ғалаба қозондик, аммо босим ҳар доим бўлади. Кейинги ўйинга тайёрланиш керак. Айрим футболчиларимиз эртанги баҳсдан сўнг таътилга йўл олиши мумкин, лекин Суперлигада тўп тепадиган футболчиларимиз ўз жамоаларига қайтиб боришади. Футболнинг қийин жиҳати шу. Ўйиндан ўйингача барчаси зич", – дея қўшимча қилди Кападзе.
- Мураббийлик фаолиятингизда БААга қарши энг прагматик ўйинни ўтказдингиз. Тимур Кападзедан ҳеч қачон бундай ўйин кўрмаганмиз. Қатарга қарши тўқнашувда ҳам босим туфайли шундай ўйин кўрамизми?
- БААга қарши ўйинда нима қилиб бўлса ҳам натижага эришишимиз керак эди. Прагматик ўйинми ёки бошқа нарса, умуман фарқи йўқ. Бизда босим бор эди. Мухлисларимиз БААга етиб боришди ва шунга ўхшаш бошқа факторлар ўз таъсирини ўтказди. Билмадим, прагматик ўйин бўлдими ёки йўқ. Назаримда, ўйинни биз назорат қилдик. Сўнгги дақиқаларни ҳисобга олмаган ҳолда. Қолган барча жабҳаларда ўйин бизнинг қўлимизда эди. Ўйиндан сўнг кўп хурсандчилик бўлди. Эртага ҳам барибир босим бор. Мухлисларимиз ташриф буюради ва хурматли президентимиз ташриф буюради. Эратга ҳам чиройли ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Катанецдан кетганидан сўнг тактикани ўзгартириш учун вақт кам эди. Энди сентябрь ойидан бошлаб терма жамоамизда етарлича вақт бўлади. Энди терма жамоамизда Тимур Кападзенинг 4-3-3 схемасини кўрамизми ёки жамоа ҳозирги услубда қолаверадими? Режаларингиз қандай?
- Ҳозирги схема қўлимизда бор. Кейинги ўртоқлик учрашувларида хар хил схемаларда ўйнаб кўрамиз. Янги номларни кашф этишга ҳаракат қиламиз. Қандай вазиятда жамоани қабул қилиб олганимдан хабарингиз бор. Олдимизда энг сўнгги тўртта ўйин бор эди. Яратганга шукр, тўғри иш олиб бордик ва энди Жаҳон чемпионатидамиз дейди Темур Кападзе. 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг