USD 12697.00
EUR 13547.70
RUB 135.05

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони мамлакатнинг Биринчи жаҳон урушидаги қурбонлари сонидан ошиб кетди

АҚШда COVID-19 коронавируси оқибатида вафот этганлар сони Америка армиясининг Биринчи жаҳон уруши давридаги йўқотишларидан ошиб кетди. Бу ҳақда Associated Press’га таяниб «РБК» хабар бермоқда.

 

Расмий маълумотларга кўра, АҚШда Биринчи жаҳон уруши даврида 116 516 киши қурбон бўлган.

Коронавирусга чалиниш ва ундан вафот этиш ҳолатлари бўйича статистикани юритадиган Жонс Ҳопкинс маълумотларига кўра, АҚШда касаллик оқибатидан 116 905 киши вафот этган.

АҚШ короавирусга чалинганлар ва ундан вафот этганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда — мамлакатда 2,1 миллион киши касалликка чалинган. Ушбу кўрсаткич бўйича ундан кейин ўринларни Бразилия (923 минг), Россия (544,7 минг), Ҳиндистон (323 минг) ва Буюк Британия эгаллаган (қарийб 300 минг).

Дунёда COVID-19 туфайли ўлимлар сонининг қарийб чорак қисми АҚШга тўғри келади. Коронавирус қурбонлари сони энг юқори бўлган давлатлар бешлигидан Бразилия (45,2 минг), Буюк Британия (42 минг), Италия (34,4 минг) ва Франция (29,5 минг) ўрин олган.

Май ойи бошларида CNN Вашингтон штати университети ҳузуридаги Соғлиқни ўлчаш ва баҳолаш институти ҳисоб-китобларига таяниб АҚШда коронавирус қурбонлари сони 134 минг кишига етиши мумкинлиги прогноз қилингани ҳақида хабар берганди.

Дональд Трамп эса 30 май куни Оқ уйда йирик бизнес вакиллари билан ўтказилган йиғилишда АҚШ ҳудудида коронавирус билан касалланиш ва унинг оқибатида юзага келаётган ўлим ҳолатлари камаяётганини маълум қилганди.

Маълумот учун, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 8 миллиондан ошди. Ҳозирга қадар дунё бўйлаб коронавирусга чалинган беморларнинг 3,8 миллиондан ортиғи даволанишга муваффақ бўлган, COVID-19 қурбонлари сони салкам 437 минг кишига етган.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг