USD 12800.13
EUR 13467.02
RUB 129.02

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Бугун Сречко Катанец тарихий натижани такрорлаши мумкин

Бугун терма жамоамиз Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё кубоги 2-қўшма саралаш босқичи доирасида Тошкентда Гонгконг терма жамоасига қарши ўйин ўтказади.
Агар терма жамоамиз ушбу учрашувда мағлуб бўлмаса, 30 йиллик натижани такрорлаши мумкин бўлади. Яъни, Ўзбекистон терма жамоаси мағлубиятсиз сериясини 11 та учрашувга етказиб олади.
Сўнгги бор терма жамоамиз Рустам Акрамов бошчилигида 1994 йилда кетма-кет 11 та учрашувда мағлуб бўлмаган.
Маълумот учун, Ўзбекистон МТЖнинг мағлубиятсиз серияси 2023 йилнинг 12 сентябрь ойидан бери давом этмоқда. Шу вақт орасида терма жамоамиз 10 та ФИФА мақомидаги учрашувда иштирок этиб, ҳеч бирида мағлуб бўлмаган.
Ушбу мағлубиятсиз серияни 13 та ўйин деб ҳам ҳисобласак бўлади, бироқ бу ерда Қирғиз Республикаси, Вьетнам ва Фаластинга қарши учрашувлар киритилмаган. Сабаби ушбу баҳслар ФИФА рейтингига таъсир қилмаган учрашувлар ҳисобланади.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг