USD 12640.21
EUR 13559.15
RUB 137.02

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Клинсманн Корея Республикаси бош мураббийи лавозимидан озод этилди

 

Корея Республикаси терма жамоаси устози Юрген Клинсманн ишдан бўшатилди.

Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси баёнот берди.

"Корея терма жамоаси мураббийи Клинсманн биз кутаётган ўйин бошқаруви ва терма жамоанинг рақобатбардошлигига олиб келадиган қобилияти ва етакчилик фазилатларини намойиш эта олмади.

Футбол бўйича миллий терма жамоа шунчаки спорт жамоаси эмас, у Корея Республикасини намоён этадиган, одамларнинг эътиборини ва қўллаб-қувватлашини ўзига тортадиган, ўша кучни халққа қайтарадиган жамоадир. Бу давом этиши керак.

Турли мунозаралар натижасида Клинсманнинг рақобатбардошлиги ва мураббий сифатидаги муносабати одамлар кутгандек бўлмади ва буни келажакда яхшилаш қийин, деган қарорга келинди".

Мутахассис Корея терма жамоасини 2023 йилнинг февралидан буён бошқариб келмоқда. Жамоа унинг қўл остида бу йил Осиё Кубогининг ярим финалига қадар етиб борди ва Иорданияга имкониятни бой берди (0:2).

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг