USD 12865.66
EUR 13510.23
RUB 125.14

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Ўзбекистон миллий жамоаси чорак финалда!

Осиё кубоги-2023. 1/8 финал
Ўзбeкистон МТЖ – Таиланд МТЖ – 2:1 (1:0)
30 январь. Қатар. Ал-Вукаир шаҳри.“Ал-Жануб” стадиони.
Ҳакамлар: Назми Насаруддин, Муҳаммад Заирул, Ариф Шамил (барчаси Малайзия), Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Каф (Ўмон).
VAR ҳаками: Омар Муҳаммад Аҳмад (БАА).
AVAR: Холид Солиҳ Алтураис (Саудия Арабистони).
Голлар: Азизбек Турғунбоев (37),Аббосбек Файзуллаев (65) – Сарачат Супачок (59).
Ўзбекистон МТЖ: 1.Ўткир Юсупов, 4.Фаррух Сайфиев, 5.Рустамжон Ашурматов, 6.Диёр Холматов, 9. Одилжон Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов (8.Жамшид Искандеров, 81), 11.Остон Ўрунов (20.Ҳожимат Эркинов, 67), 15.Умар Эшмуродов, 19.Азизбек Турғунбоев (26.Зафармурод Абдираҳматов, 81), 22.Аббосбек Файзуллаев (14.Жамшид Болтабоев, 90), 25. Абдуқодир Ҳусанов.
Таиланд МТЖ: 23.Пативат Хаммаи, 3.Тератхон Бунматхан, 4.Элиас Долах, 6.Сарачи Йооен, 9.Супачаи Чаидед, 12.Микелсон Лук Саа, 14.Рунграт Пхумичантук (22.Чаннаронг Промсрикаев,73), 17.Панса Хемвибон, 18.Вееартхеп Помпхун, 19.Патхомпон Чароентраттанапиром (7.Сарачат Супачок, 46), 24. Ворачи Канитсрибумпен (10.Муента Супханат,46).
Огоҳлантириш: А.Ҳусанов (87).

  Қатарда бўлиб ўтаётган Осиё кубоги 1/8 финали доирасидаги баҳсни Сречко Катанец мураббийлик қилаётган миллий терма жамоамиз Таиланд термасига қарши ўтказди.
Мазкур ўйинда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.    
Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, учрашувнинг 37-дақиқасида Диёр Холматовнинг рақиб жарима майдончаси ичига ошириб берган узатмасидан сўнг, Азизбек Турғунбоев тўпни Таиланд терма жамоаси дарвозабони Пативат Хаммаининг оёқлари орасидан ўтказиб, дарвозага аниқ йўллаган ҳолда, терма жамоамизнинг танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишини таъминлади.
Иккинчи бўлимда мувозанатни тиклаш мақсадида, ҳужумни кучайтирган таиландликлар 59-дақиқада Сарачат Супачокнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан дарвозага йўллаган аниқ зарбасидан сўнг, ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.
Албатта, учрашувнинг бундай тус олиши вакилларимизни қониқтирмасди. Шу боис, Сречко Катанец шогирдлари ҳужумни кучайтиришди. Бу эса 65-дақиқада ўз самарасини бериб, Жалолиддин Машариповнинг чап қанотдан узатган тўпини Аббосбек Файзуллаев қабул қилиб олиб, рақиб жарима майдончаси ташқарисидан кучли ва аниқ зарба йўллаган ҳолда, якуний ҳисобнинг 2:1 кўриниш олишини таъминлаб, терма жамоамизни чорак финалга олиб чиқди.
Мазкур ўйинда “Навбаҳор” дарвозабони Ўткир Юсупов бошланғич таркибда майдонга тушиб, терма жамоамиз дарвозасини тўлиқ – 90 дақиқа давомида қўриқлаган бўлса, ярим ҳимоячи Жамшид Искандеров 81, Жамшид Болтабоев эса 90-дақиқаларда захирадан майдонга туширилишди.
Сречко Катанец шогирдлари чорак финал доирасидаги ўйинни 3 февраль куни мусобақа мезбони Қатар термасига қарши ўтказишади. 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг