USD 12640.21
EUR 13559.15
RUB 137.02

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

КАРИМ БЕНЗЕМА "АЛ-ИТТИҲОД" КЛУБИДА ҚОЛМОҚЧИ

Франциялик таниқли футболчи Карим Бензема Саудия Арабистони чемпионатини тарк этиш ниятида эмас. Aввалроқ ҳужумчи бош мураббий қарори билан "Ал Иттиҳод" йиғинидан четлаштирилганди. Уни Жидда клубидан кетиши айтилганди.

Каримга яқин бўлган манбалар унинг жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини ва тез орада "Ал-Иттиҳод" сафига қўшилишини билдирди.

🎙 "- У Маврикийда тўхтаб қолди, чунки довул туфайли барча аэропортлар ёпилганди. Лекин ҳаммаси жойида, у Саудия Арабистонида ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда ва тез орада машғулотларни давом эттиради", — дейди манба "L'Equipe" нашрига.

Журналистлар "Ал Иттиҳод" бош мураббийи Марсело Галлярдо билан боғлана олишмади, бироқ унинг штабидан бир киши Бензема билан боғлиқ вазият жиддий муаммо эмаслигини айтди.

Садия Про лигаси 2024 йил 7 февралдан давом этади. Карим ўша кунгача вазиятни тартибга солишга улгуриши кутилмоқда. Демак, Бенземани клуби билан бирга ОЧЛ баҳсида Наманганга келиши ойдинлашмоқда.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг