USD 12586.03
EUR 13716.26
RUB 143.99

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Коста-Рикада 29 ёшли футболчини тимсоҳ еб қўйди

Коста-рика жамоаси футболчиси Хесус Альберто Лопес Ортис вафот этди.

29 ёшли эркак тимсоҳ қурбонига айланди, деб хабар берди "The Sun".

Фожиа Гуанакасте провинциясидаги Каньяс дарёсида содир бўлган, тафсилотлар ҳақида хабар берилмаган.

Нашрнинг ёзишича, полиция марҳумнинг жасадини олиш учун тимсоҳни отган.

"Депортиво Рио Каньяс" матбуот хизмати футболчи чоршанба куни дафн этилгани ҳақида хабар берди.

"Бугун барчамиз учун жуда оғир кун. Сени мураббий, футболчи ва ота сифатида ҳам эслаб қоламиз. Сен доимо қалбимизда яшайсан", – дейилади жамоа ижтимоий тармоқларда эълон қилган хабарда.

Марҳум футболчининг икки фарзанди бор эди.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг